date
views 133

Озарбойжон ва Марказий Осиё давлатлари ҳарбийлари қўшма машқ ўтказади

Озарбойжон ва Марказий Осиё давлатлари ҳарбийлари қўшма машқ ўтказади
Фото: lada.kz
Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон қуролли кучлари 2024 йилда «Бирлестик – 2024» қўшма машқларни ўтказади. Бу ҳақда Озарбойжон Мудофаа вазирлиги Armiya.az нашрига хабар берди.

Қозоғистоннинг Оқтоу шаҳрида бўлиб ўтган конференцияда машғулотларга тайёргарлик кўриш ва галдаги вазифалар билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама қилинган.

Машқлар июл ойида Қозоғистоннинг Оймаша полигонида, шунингдек, Каспий денгизида жойлашган Тўқмоқ бурнида бўлиб ўтади. У ерда «Қуролли тўқнашувлар жойларини аниқлаш бўйича жанговар тайёргарлик вазифаларини амалга ошириш» тадбирлари ўтказилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Озарбойжон ва Марказий Осиё давлатлари ҳарбийлари қўшма машқ ўтказади