Фото: AP
Россияда мухолифатчи Алексей Навалний томонидан асос солинган ва расмийлар томонидан «экстремистик ҳамжамият» деб тан олинган Коррупцияга қарши кураш фонди («ФБК»)ни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ иш бўйича яна бир ҳукм чиқарилди.
Долгопрудний шаҳар суди 29 ёшли дастурчи ва фаол Алексей Маляревскийни «экстремистик ҳамжамият»да қатнашиш ва «экстремизмни молиялаш»да айбдор деб топиб, уни етти йилга умумий режимдаги колонияга ҳукм қилди, деб хабар берди «Медиазона» 4 апрел, пайшанба куни ушбу иш бўйича мажлисда иштирок этган манбага таяниб.
150 доллар хайрия, бир кишилик пикет ва варақалар
Нашр суҳбатдошининг сўзларига кўра, прокуратура Маляревскийни саккиз йилга озодликдан маҳрум этишни ҳамда банк ҳисобрақамларидаги 1000 доллар ва 100 минг рублни мусодара қилишни талаб этган. Хабар қилинишича, дастурчи «ФБК»га 150 доллар хайрия қилганликда, Манежная майдонида Алексей Навалнийни қўллаб-қувватлаш учун бир кишилик пикет ўтказиб, варақалар чоп этганликда айбланган. У ўз айбини тан олди.
Ўз навбатида, RusNews Telegram-канали Маляревский «Навалнийнинг яширин штабига тегишли»ликда айбланганини ёзади. Айтишларича, у Навалнийни 19 йилга озодликдан маҳрум қилган судя Суворовга тегишли маълумотлар бўлган варақалар чоп этган. Бундан ташқари, октябр ойида қўлга олинишидан сал аввал у Навалний ва бошқа сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир кишилик пикет ўтказган.
Дастурчи Чехияда 5 йил ўтказгандан сўнг Россияга қайтди
«Медиазона» хабарига кўра, Маляревский Чехияда беш йил яшаб, 2023 йилда Россияга қайтган. Ўтган йилнинг 1 сентябридаги бир кишилик пикетдан сўнг у ушланган, бироқ баённома тузмасдан қўйиб юборилган. 20 октябр куни суд уни «экстремизм» моддаси билан ҳибсга олди, шундан бери у тергов ҳибсхонасида сақланмоқда.
Худди шундай ҳукм март ойи ўрталарида Москвада НИУ ВШЭ талабаси Алина Олехнович ва ушбу ОТМ битирувчиси Иван Трофимов иши бўйича чиқарилди. 21 ёшли Олехнович ва 22 ёшли Трофимов «экстремистик ҳамжамият»ни ташкил этишда иштирок этганликда айбдор деб топилиб, ҳар бири 3 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум этилди. Иш материалларида фаоллар Навалнийнинг «Россия ҳудудида қўпорувчилик фаолияти билан шуғулланувчи яширин штаблар» тармоғига алоқадорлиги кўрсатилган.
«Медуза» таъкидлашича, Олехнович ва Трофимов ҳибсга олинганидан сўнг, тарғиботчи Владимир Соловёв уларни Навалнийнинг «яширин штаби» фаоллари деб атаган. Ўз навбатида, «Коммерсант» 2023 йил сентябр ойида ҳибсга олиш муддатини узайтириш бўйича ўтказилган мажлисдан сўнг тергов Олехнович ва Трофимовни Навалнийнинг Россияда «қўпорувчилик фаолияти» билан шуғулланувчи «яширин штаблар» тармоғи билан боғлаганини ёзган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Россия Курск вилояти ва Украина шарқида ҳужумларни кучайтирмоқда
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Исроил Голан тепаликларидаги аҳолиси сонини икки баравар оширмоқчи