date
views 208

Актёр Уилл Смит Жеки Чанни 70 ёшлик юбилейи билан табриклади

Актёр Уилл Смит Жеки Чанни 70 ёшлик юбилейи билан табриклади
7 апрель куни Уилл Смит афсонавий актёр Жеки Чанни туғилган куни билан табриклади ва унга чуқур миннатдорлик билдирди. Улар узоқ йиллар давомида оилавий дўст тутиниб келган.

Фото: Instagram
Уилл Смит Instagram’да ёзган постида таъкидлашича, ўғлининг тарбиясида Жеки Чаннинг ўрни беқиёс. 25 ёшли Жейден 2010 йилда “Каратэчи бола” фильмида Чан билан бирга рол ижро этган эди.

Фото: Instagram
Дўстим Жеки Чан! Сизни 70 ёшингиз билан муборакбод этаман. Севимли фильмларимиздаги ажойиб лаҳзалардан ташқари, ўғлим Жейденни тарбиялашда қўшган ҳиссангиз ва ёрдамингиз учун сиздан жуда миннатдорман”, — деб ёзди 55 ёшли Уилл Смит.

Постда актёр Жеки Чан ва унинг ўғли билан тушган фотосуратлар билан бўлишди ва илиқ тилаклар билдирди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Фото: Instagram
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Актёр Уилл Смит Жеки Чанни 70 ёшлик юбилейи билан табриклади