21:35 / 20.04.2024
254

Украина қуролли кучлари бош штаби Россия йўқотишлари ҳақида янги рақамларни ошкор қилди

Украина қуролли кучлари бош штаби Россия йўқотишлари ҳақида янги рақамларни ошкор қилди
Фото: The Kyiv Independent
Россия Федерациясининг Украина шарқидаги урушда йўқотган аскарлари сони ярим миллионлик чегарага яқинлашди. Бу ҳақда The Kyiv Independent нашри маълум қилди.

Манбада айтилишича, Украина қуролли кучлари бош штаби Россия йўқотишлари билан боғлиқ янги рақамларни эълон қилган. Унга кўра, Москва кучлари 2022 йилнинг 24 февралидан бери Украинада 458 580 нафар аскарини йўқотган.

Шунингдек, Россия кучлари 20 апрель куни Украина фронтида камида 750 нафар аскарини йўқотган. Москванинг кунлик йўқотишлари 500-700 нафар аскардан иборат эканлиги маълум қилинган.

Украина томони хабарига кўра, Россия бутун уруш давомида 7213 та танк, 13 873 та зирҳли жанговар машина, 15 717 та автомобиль ва ёнилғи цистерналари, 11 678 та артиллерия тизимлари, 1046 та кўп мақсадли ракета тизими, 763 та ҳаво мудофаа тизими, 348 та ҳарбий самолёт, 329 та вертолёт ва 336 та кемасидан айрилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина қуролли кучлари бош штаби Россия йўқотишлари ҳақида янги рақамларни ошкор қилди