21:15 / 06.05.2024
243

Британиялик миллиардер уйланди. 25 млн доллар сарфланган тўй 4 кун давом этди

Британиялик миллиардер уйланди. 25 млн доллар сарфланган тўй 4 кун давом этди
Ҳиндистонда туғилиб ўсган ва кейинчалик Британияга кўчиб келган 36 ёшли тадбиркор, Pretty Little Thing бренди асосчиси ва миллиардер Умар Камани 31 ёшли модел Нада Аделга уйланди. Бу ҳақда “Правила жизни” хабар бермоқда.

Фото: Vogue Arabia
Нашрнинг ёзишича, дабдабали тўй Франция жанубида бўлиб ўтган ва унга 20 миллион фунт стерлинг (25 млн доллардан ортиқ) маблағ сарфланган. Ижтимоий тармоқларда тўй маросимидан фото ва видеолар тарқалмоқда:

Фото: Vogue Arabia

Фото: Vogue Arabia

Фото: Vogue Arabia
Тантанали тўй тадбирлари тўрт кун – 2 майдан 5 майгача давом этди. Аввалига пайшанба куни меҳмонлар учун зиёфат уюштирилди, сўнг жума куни Cаp-Eden-Ros меҳмонхонасида алоҳида маросим бўлиб ўтди.

Фото: The Sun

Фото: Instagram
Тўйга меҳмонлардан супермодел Наоми Кемпбелл, актриса Тесса Томпсон, комик Рассел Питерс, қўшиқчи Кристина Милиан, Vogue Arabia бош муҳаррири Мануэл Арно ва Red Sea Film Festival’нинг бош директори Муҳаммад Ал-Туркий ташриф буюрди. Маросимда хонанда Мэрайя Кэри ва италиялик қўшиқчи Андреа Бочелли қўшиқлар куйлашди.

Фото: The Sun
Шанба — тўйнинг учинчи куни анъанавий ҳинд маросими сифатида нишонланди. Якшанба куни келин-куёв барбекю кечаси уюштирди.

Фото: Daily Mail
Жума кунги маросимда келин Dior брендига мансуб, дизайнер Мария Гратсиа Кюри томонидан яратилган махсус либосни кийди. Куёв Tom Ford брендига мансуб смокингда бўлди.

Фото: The Telegraph
Куёв Камани севгилисига уч йил аввал турмуш қуриш таклифини берган. Бунинг учун миллиардер Монте-Карлодаги Опера театрини бир кунга ижарага олган ва асосий зални 10 мингдан ортиқ қимматбаҳо атиргуллар ва шамлар билан тўлдирган. Ўша кечада 25 нафар мусиқачи “Соҳибжамол ва махлуқ” фильмидан мусиқа ижро этган эди.

Фото: Daily Mail

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британиялик миллиардер уйланди. 25 млн доллар сарфланган тўй 4 кун давом этди