date
views 278

Airbus компанияси самолёт ва вертолёт гибридини яратди (видео)

Airbus компанияси самолёт ва вертолёт гибридини яратди (видео)
Airbus Helicopters ўзининг тажриба намунаси — The Racer номли самолёт ва вертолёт гибридини тақдим этди. Бу ҳақда Europa Plus нашри хабар бермоқда.

Фото: Europa Plus
Маълумотларга кўра, The Racer самолётга хос икки элтувчи винтларни ва вертолётга хос икки пропеллерни ўзида бирлаштиради. Фақатгина гибриднинг пропеллери орқа томонда жойлашган.

Учиш аппаратининг конструкцияси барқарорлик ва тезликни сақлаб қолиш, фавқулодда вазиятларда тезлик билан жавоб бериш имконини тақдим қилади. Чунки вертолётлар самолётларга қараганда анча секин учади ва деярли ҳар қандай сиртда қўниш ва учиш қобилиятига эга.

Фото: Europa Plus
Муҳандисларнинг таъкидлашича, ярим самолёт ва ярим вертолёт мосламаси юқори тезлик ва яхши манёвр қилиш қобилиятига эга. Мазкур транспорт фавқулодда хизматлар учун фойдали бўлади, чунки у тезроқ тўхтайди ва бедарак йўқолганларни қидириш вақтини қисқартиради.

"Шундай миссиялар борки, улар иложи борича тезроқ бирор жойга етиб олиш ва аниқ жойга қўнишни талаб этади. Биз буни “олтин вақт” деб атаймиз. Бу фурсат ичида ёрдамга муҳтож шахсларни тезлик билан топиш ва уларга тиббий ёрдам кўрсатишга улгуриш керак", — деди Airbus Helicopters бош директори Бруно Эвен.

Фото: Europa Plus
Ҳозирча The Racer’нинг бир нафар тажриба нусхаси йиғилган. Бундай туркумдаги самолётлар ҳарбийлар учун ишлаб чиқарилиши мумкин. Унинг нархи тахминан 217 миллион долларга баҳоланмоқда. Муҳандисларнинг маълумотларига кўра, The Racer 400 км/соатгача тезликка чиқа олади.

Бундан ташқари, Airbus компанияси нафақат самони забт этиш, балки CO2 чиқиндиларини камайтиришни ҳам мақсад қилган. Корхона ёнилғи сарфини камайтириш ва гибрид самолётдан чиқадиган баланд шовқинни камайтириш устида тажрибалар олиб бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Airbus компанияси самолёт ва вертолёт гибридини яратди (видео)