Покистон собиқ бош вазирига қўйилган давлат сирларини ошкор этиш айблови бекор қилинди

1 дақиқа ўқиш163
Покистон собиқ бош вазирига қўйилган давлат сирларини ошкор этиш айблови бекор қилинди
Фото: EPA
Исломобод суди Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хонга нисбатан чиқарилган давлат сирларини ошкор қилиш айбловини бекор қилди. Бу ҳақда Покистон маҳаллий нашрларига таяниб, Al Jazeera нашри хабар берди.

Суд Имрон Хон, шунингдек, унинг яқин ёрдамчиси — собиқ ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайшийга нисбатан ҳам чиқарилган айблов ҳукмини бекор қилган. Собиқ ташқи ишлар вазири ҳам давлат сирларини ошкор қилишда айбдор деб топилган эди.

Имрон Хон ва Шоҳ Маҳмуд Қурайшийлар жорий йилнинг 30 январида, мамлакатдаги умумий сайловларга бир неча кун қолган бир пайтда Равалпинди қамоқхонасида ташкил этилган махсус суд томонидан 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Имрон Хон даъво қилишича, унинг 2022 йил апрель ойида ҳокимиятдан четлатилиши фитна оқибати бўлган. Давлат сирлари тўғрисидаги қонунга мувофиқ ташкил этилган суд Хонни Покистоннинг АҚШдаги собиқ элчиси юборган махфий хатдан нотўғри фойдаланганликда айблаган.

Хон бир неча бор айбловни рад этган. Унинг бош вазирлик лавозимидан четлатилиши сиёсий рақиблари ва мамлакатнинг қудратли армияси томонидан АҚШ маъмурияти ёрдами билан тузилган фитна эканлигини айтган. Расмий Вашингтон ва Покистон армияси бу айбловни рад этган.

Покистоннинг собиқ крикет юлдузи Имрон Хон 2018 йил августидан 2022 йилнинг апрелигача мамлакатни бошқарган. Кейинчалик у парламентдаги ишончсизлик вотуми ортидан лавозимини тарк этган. Ўтган йилнинг апрелидан бери собиқ бош вазир бир қанча айбловлар ортидан ҳибсда сақлаб келинмоқда.

Исломобод Олий суди Имрон Хонга нисбатан асосий айбловни бекор қилган бўлса-да, у бошқа модда бўйича қамоқда қолмоқда. Суд Имрон Хон ва унинг рафиқаси Бушра Бибини 2018 йилда ислом қонунларига зид равишда никоҳдан ўтганликда айблаб, 7 йиллик қамоқ жазоси тайинлаган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?