11:47 / 27.06.2024
309

Ҳусийлар илк бор Исроил кемасига гипертовушли ракета билан зарба берди

Ҳусийлар илк бор Исроил кемасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Фото: Reuters
Яманнинг “Ансор Аллоҳ” (ҳусийлар) ҳаракати Араб денгизидаги MSC Sarah V кемасига биринчи марта гипертовушли ракета қўллади. Бу ҳақда ҳусийлар матбуот котиби Яҳё Сарига таяниб, “ТАСС” хабар берди.

Яман қуролли кучлари биринчи марта Араб денгизидаги Исроил кемаси — MSC Sarah V га зарба берилган ракетанинг хусусиятларини ошкор қилмоқда. Бу маҳаллий ишлаб чиқарилган гипертовушли ракета бўлиб, илғор технологиялар билан жиҳозланган ва нишонларни максимал аниқлик билан уришга қодир”, — деди у.

Аввалроқ, Эрон томонидан қўллаб-қувватланган ҳусийлар ҳаракати MSC Sarah V контейнер кемасига ҳужум уюштирилгани, у Исроилга тегишли эканини маълум қилганди. Сариянинг сўзларига кўра, зарба янги баллистик ракета ёрдамида амалга оширилган.

Ҳозиргача Россия, АҚШ, Хитой, Эрон, Ҳиндистон, Шимолий Корея, Франция ва Япония гипертовушли қуролга эга ёки уларни ишлаб чиқмоқда.

Аввалроқ Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби ҳусийлар гипертовушли қурол яратишга қодир эканлиги ҳақидаги маълумотни рад этганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳусийлар илк бор Исроил кемасига гипертовушли ракета билан зарба берди