16:20 / 03.07.2024
141

Кариб денгизи бўйидаги мамлакатларда фавқулодда вазият эълон қилинди

Кариб денгизи бўйидаги мамлакатларда фавқулодда вазият эълон қилинди
Фото: Риkардо Мазалaн / AP
Кариб денгизи бўйидаги мамлакатларда “Берил” тўфони туфайли фавқулодда вазият эълон қилинди. Бу ҳақда Guardian нашри хабар берди.

Тўфон хавфлилиги даражаси бўйича бешинчи даражага кўтарилган. Кариб денгизи майда ороллари бўйлаб вайронгарчиликлар содир этган “Берил” циклони ҳозирда Ҳиспаниола қуруқлиги томон йўналган.

Кариб денгизи бўйлаб тўфон оқибатида ҳозирга қадар камида 4 киши ҳалок бўлган. Чоршанба куни табиий офат Ямайка қирғоқларига етиб келиб, аҳоли иншоотларига шикаст етказган.

АҚШ Миллий бўрон маркази “Берил” тўфони Ямайка ва Кайман оролларига ҳалокатли шамоллар ва ҳаёт учун хавф туғдирувчи циклонлар бошлаб келишидан огоҳлантирган.

Маълумотларга кўра, ҳозирга қадар Кариб ҳавзасида юзлаб бинолар, жумладан, уйлар, мактаблар, шифохоналар ва полиция бўлимлари жиддий шикастланган ёки бутунлай вайрон бўлган. Ҳалокат хавфи эълон қилинган ҳудудлардан минглаб фуқаролар кўчиб кетган.

Марказий Американинг қатор ҳудудларида электр таъминоти узилиб қолган. Алоқа ва транспорт каналларига жиддий шикаст етган. Ороллардаги вайронгарчиликнинг ҳақиқий кўлами аниқланмаган.

Энг ҳалокатли ёпирилиш Гренада оролида кузатилган. Оролнинг 90 фоизи ва ундаги иншоотлар вайрон бўлган. Атиги икки соат давом этган тўфон оролни яшаш учун яроқсиз ҳолга келтирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кариб денгизи бўйидаги мамлакатларда фавқулодда вазият эълон қилинди
Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru