
Фото: 9111s.ru
Россия фуқароларининг ҳар учтасидан биттаси Украина билан урушда ядровий қуролдан фойдаланиш «ўзини оқлайди» деб ҳисоблар экан. Бу «Левада-центр» томонидан июн ойида ўтказилган сўровлар чоғида аён бўлган.
Социологларнинг аниқлагича, сўралганларнинг 10 фоизи ядровий зарбани шак-шубҳасиз қўллаб-қувватлайди. Яна 24 фоиз сўралганлар оммавий қирғин қуролидан фойдаланишни кўпроқ мақсадга мувофиқ деб ҳисоблашар экан.
«Левада-центр» маълумотларига кўра, ядровий қуролдан фойдаланишни қўлловчилар улуши сўнгги бир йил ичида 5 фоизга ошган. Бу эса уруш бошланганидан буён рекорд кўрсаткич. Гарчи, ядровий қуролдан фойдаланишга қарши бўлганлар сони ҳамон кўпчиликни — 52 фоизни ташкил қилаётган бўлса-да, бундайлар сони тобора пасайиб бормоқда. 2023 йилнинг апрелида оммавий қирғин қуролидан фойдаланишга қаршилар 56 фоиз бўлишган.
Сўровномадан кўринишича, урушда ядровий қуролдан фойдаланиш тарафдорларининг аксарияти Россия телевидениесини мунтазам кўриб борувчи, Владимир Путин сиёсатини ёқловчи пенсионерлардир. Масалан, 55 ёшдан катта сўралганлар ичида Украина бўйлаб ядровий зарбани ёқловчилар улуши 35 фоизни ташкил этса, ахборотни фақат телевизордан олувчилар орасида бундайларнинг улуши 41 фоизни ташкил этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар