20:30 / 07.07.2024
142

Арманистон ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади

Арманистон ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади
Фото: Арманистон Мудофаа вазирлиги
Арманистонда 15-24 июль кунлари арман-америка қўшма ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Eagle Partner-2024 машғулотлари халқаро тинчликпарвар миссияларда иштирок этишга тайёргарлик кўриш доирасида бўлиб ўтади.

"Машқларда Арманистон Қуролли кучлари тинчликпарвар бригадаси, Европа ва Африкадаги АҚШ армиясининг ҳарбий хизматчилари, Канзас миллий гвардияси иштирок этади", дейилади хабарда.

Ўқув машғулотларининг мақсади халқаро тинчликпарварлик миссияларида иштирок этувчи бўлинмаларнинг мувофиқлашув даражасини, арман бўлинмасининг жанговар тайёргарлигини ошириш, бошқарув ва тактик коммуникация соҳасида илғор тажриба алмашишдир.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Арманистон НАТО саммитида иштирок этиш таклифини қабул қилганди.

Арманистон ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти муносабатлари

2023 йил январь ойида Арманистонда КХШТ машғулотлари бекор қилинган. Шундан сўнг улар Қирғизистонда амалга оширилган. Ўтган йилнинг ноябрь ойида Минскда ташкилотнинг саммити бўлиб ўтган, унда арман вакилларидан ҳеч бири иштирок этмаган. Бош котиб Имангали Тасмагамбетов Арманистон ташкилотдан чиқиш ниятида эмаслигини айтган.

Арманистон бош вазири Никол Пашинян КХШТдан чиқиш ҳақида гап йўқлигига ишонтирган, бироқ у мамлакат янги ҳамкорлар излаётганини ҳам таъкидлаган. 22 февраль куни Пашинян ўз мамлакатининг КХШТдаги иштироки музлатилганини эълон қилди. Шу йилнинг июнь ойида Арманистон ташкилотдан чиқиши мумкинлиги маълум бўлди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Арманистон ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади
ePN