Япониянинг Ямагата префектураси маъмурияти аҳоли кунига камида бир марта бўлса ҳам кулиши керак бўлган қарорни тасдиқлади. Бу ҳақда “Парвила жизни” нашри хабар берди.
Таъкидланишича, мазкур қарор лойиҳаси либерал-демократик партия томонидан илгари сурилган. Депутатлар ташаббусни маҳаллий университетлардан бирининг ўрганиш натижалари билан асослашди. Аниқланишича, тез-тез куладиган одамларда эрта ўлим ва юрак-қон томир касалликлари камроқ кузатилар экан.
Фото: The Asahi Shimbun
Ҳужжатда Ямагата префектураси аҳолиси жисмоний ва психологик саломатликни мустаҳкамлаш учун кунига камида бир марта кулишга чақирилган. Шунингдек, иш берувчилар иш жойларда кулгига тўла муҳит яратишга даъват этилган.
Ямагатада ҳар ойнинг 8-кунини “аҳолининг руҳий ва жисмоний саломатлигини кулги орқали мустаҳкамлаш куни” деб эълон қилинди. Ушбу қарор айрим депутатлар томонидан танқид ҳам қилинган: улар касаллик ёки бошқа сабабларга кўра кулиши қийин бўлган одамларнинг ҳуқуқларини поймол қилиш мумкинлигини таъкидлаган. Шу сабабли одамлар кулишга мажбурланмайди.
Фото: Daily Mail
“Янги қарорда инсоннинг шахсий қарорига ҳурмат кўрсатилиши таъкидланган”, — дея тушунтирди депутатлардан бири.
Бу каби ташаббуслар аввалроқ Япониянинг бошқа минтақаларида ҳам қўлланилган. Мисол учун, Хоккайдо префектураси 8 августни “Кулги куни” деб эълон қилган, Осакада эса кулги орқали саломатликни мустаҳкамлаш дастурлари ишлаб чиқилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Селдерей, сабзи ва қанд миқдорини оширувчи кутилмаган бошқа маҳсулотлар
Америка Кубоги—2024. Уругвай пенальтилар сериясида Канадани мағлуб этиб, 3-ўрин соҳибига айланди
Трампни отган шахснинг машинасидан портловчи модда топилди
Лионель Месси: Биз финалга чиққанида ҳам танқид остига олинган ягона авлодмиз
Украина Мудофаа вазирлиги: Путинга суиқасд уюштиришга уринишлар бўлди
Украина Қрим ва Россия ҳудудларига дронлар билан ҳужум қилди
Павел Дуров Марказий Осиё таассуротлари ҳақида нималар деди?
Туркияда миллионлаб уйсиз итлардан қутулишни исташмоқда