Сандра Ҳемме.
Фото: Getty Images
43 йил — ҳали ҳеч бир аёл қилмаган жинояти учун Америка қамоқхонасида бунчалик кўп вақт ўтирмаган. Ўтган жума куни адолат тантана қилди ва Сандра Ҳемме Ўрта Ғарбда жойлаган аёллар колониясидан озодликка чиқарилди, деб ёзмоқда BBC.
Ҳемме кутубхоначи аёлни пичоқлаб ўлдиришда айбдор деб топилиб, 1980 йилда бир умрга озодликдан маҳрум этилганди. Унга қарши қўйилган ягона далил — аёл айбига иқрор бўлгани эди.
Орадан қирқ йил ўтиб, суд ишни қайта очиб, кўриб чиқишни бошлади ва Ҳемме айбдор эмас, деган хулосага келди. Июн ойидаги суд қарорида айтилишича, гумонланувчи руҳий хасталиклар шифохонасида, транквилизаторлар таъсири остида сўроқ қилинган. Терговчилар том маънода ундан ўзларига керакли жавобларни «суғуриб олишган».
Миссури штатининг учта суди қарорига қарамасдан (қуйи инстанция, апелляция ва олий суд), штат прокурори айбсиз 43 йил қамоқда ўтирган аёлни қўйиб юбормаслик учун сўнгги дақиқаларгача курашди. Фақатгина судя прокурорни судга ҳурматсизлиги учун жиноий жавобгарликкка тортиши мумкинлигини айтганидан сўнггина қамоқхонанинг темир дарвозалари очилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мадримов—Кроуфорд жангининг расмий постери эълон қилинди
Килиан Мбаппе “Реал”га аслида қанчага тушди?
АҚШнинг Бруклин шаҳрида ўзбекистонлик оила аъзолари ўлдирилди
Қирғизистон-Ўзбекистон автомобиль заводи директори: “Битта машина йиғишга 15-20 дақиқа сарфлаймиз”
Машина ёки кўчмас мулкда тақиқ бор-йўқлигини текшириш тизими ишга туширилди
Обама Байденнинг сайловдаги имкониятлари пасайган деб ҳисобламоқда
Ўзбекистон U23 терма жамоаси янги либосларда машғулот ўтказди
Қирол Чарльз III камёб эчки зотига қироллик унвонини берди