468
Медведев: “Россия қўшинлари махсус операция доирасида Киев ва унинг ортидаги ҳудудларга ҳам етиб бориши керак”
Фото: tverskaya13.ru
Россия қуролли кучлари Украинадаги махсус ҳарбий операция давомида Киев ва унинг ортидаги ҳудудларга ҳам ҳужум қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев берган баёнотга асосланиб, “ТАСС” нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, эндиликда Россия Украина шарқи билан чекланиб қолмайди. Уруш вазиятидан келиб чиқиб рус қўшинлари ғарбга, Киевга томон сурилиб бориши мумкин. Бу эса фронт ҳудудининг кенгайишини англатади.
“Биз махсус операцияни қачонки тўғри ва фойдали деб билганимиздагина тўхтатамиз. Россия ҳозирги ҳаракатларини эгаллаган ҳудудларидан ташқарида ҳам давом эттириши керак, экстратерриториал ҳаракат қилишимиз керак”, деган Медведев журналистларга берган интервьюсида.
Медведев Россия учун Украинанинг бир қанча йирик шаҳарлари нишон бўлиши кераклигини айтган. Фронтнинг жануби ва маркази бўйлаб Украина ичкарисига кириб бориш зарурлиги таъкидланган.
“Бу операция эндиликда ерларимизни қайтариб олиш ва фашистларни жазолаш операцияси эмас. Биз ҳозирча мавжуд бўлган Украинага — Одесса, Харьков, Днепропетровск, Николаев ҳудудларига чуқурроқ кириб боришимиз мумкин ва шарт. Киев ортидаги ҳудудларга ҳам аскарларимиз етиши керак”, деб ёзган Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари ўзининг Telegram саҳифасида.
Россия вакили Украина чегаралари борасида Москвага “дарс бермаслик”ни сўраган. Киев даъво қилувчи ҳудудлар ҳеч қанақасига Украинага тегишли эмас эканлиги, чегара қаергача эканлигини фақат Россия белгилаши уқтирилган.
“Айрим давлатлар тан оладиган Украина Рейхининг чегаралари борасида бизга ҳеч қандай чекловлар қўйилмаслиги керак. Ҳудудларимизга бандитлар томонидан амалга оширилган террористик ҳужум бу мавзу борасидаги барча табуларни олиб ташлаши керак”, деган Медведев.
Таҳлилчилар Медведевнинг сўнгги баёнотини Украина аскарларининг Курскка бостириб киришига жавоб сифатида қабул қилган. Шу йўл билан Россия расмийси Киевга “хавфли сингал” ёки “қасос ишораси” беришга урингани айтилган.
Маълумот ўрнида, 6 август куни Россиянинг чегарадаги Курск вилояти Украина томонидан оммавий ҳужумга учради. Ўққа тутишлар ва дронлар ҳужуми оқибатида беш нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган. 31 фуқаро ,жумладан, олти нафар бола яраланган. Курск вилояти маъмурияти мавжуд вазиятдан келиб чиқиб ҳудудда фавқулодда вазият эълон қилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Украина F-16 ва ҲҲМни кузатиб борган Россия агентларини фош қилди