00:23 / 12.08.2024
82

Дҳармендрага турмушга чиқиш учун Исломни қабул қилган Ҳема Малини ҳаёти қандай кечди?

Дҳармендрага турмушга чиқиш учун Исломни қабул қилган Ҳема Малини ҳаёти қандай кечди?
Таниқли “Зита ва Гита” фильми юлдузи Ҳема Малини Раманужам Чакраварти 1948 йилда Тамилнад штатида пулдор ва бой актёрлар оиласида туғилган. Онаси таниқли кино продюсери, ҳинд кинематографиясининг илк тамал тоши қўйилган пайтлардаёқ машҳурликка эришган эди.

Фото: Дзен
Ҳеманинг ота-онаси унинг болалигиданоқ қизининг яхши таълим олиши ва кўп қиррали бўлиши учун ҳеч нимани аямади. Қиз вокал ва хореография билан шуғулланиб, кўп вақтини классик ҳинд рақсини ўрганишга бағишлайди.

Ҳема Малини онаси билан
Фото: Дзен

Малини 17 ёшга тўлганида “Панда бу дунёни тарк этади” фильмида раққоса сифатида дебют рол ижро этди. Биринчи рол ёш актрисага у қадар катта шон-шуҳрат келтирмаган бўлса-да, раққосалик истеъдоди дарҳол томошабин назарига тушди.

Сўнг актриса 1968 йилда “Орзулар сотувчиси”, “Ворис” ва “Менинг исмим Жонни” фильмлари билан ҳинд киносининг асосий юлдузига айланди. “Зита ва Гита” эса Ҳемани Болливуднинг юзига айлантирди. Бу роль учун Малини Filmfare мукофотига сазовор бўлди.

Фото: Дзен
“Зита ва Гита” фильми 1976 йилда экран юзини кўрди ва бутун дунёдаги ҳинд фильмлари ишқибозларининг меҳрини қозонди. Картинада болалигида ажратилган эгизак опа-сингиллар Гита ва Зита ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади.

Фото: Дзен
Дастлаб Зита ва Гита образини яратиш Болливуднинг ўша вақтдаги энг машҳур актрисаси Мумтозга таклиф қилинган. Бироқ актриса кам гонорар туфайли фильмда рол ижро этишни рад қилган. Шундан сўнг бу рол Ҳема Малинига насиб қилган. Фильмда актриса икки хил характерли образларни шунчалик ишонарли тарзда ўйнадики, кўплаб томошабинлар Зита ва Гита образларини бир-бирига ўхшаш икки хил актриса гавдалантирган, деб ўйлашган эди.

Фото: Дзен
Раки (Зитанинг севгилиси) ролини ижро этган Дҳармендра суратга олиш вақтида Малинини ёқтириб қолади, аммо у 19 ёшидан Пракаш Каурга уйланган ва 4 фарзандли оила бошлиғи бўлган.

Дҳармендра биринчи оиласи билан
Фото: Боллйwоод Шаадис

Тез орада Дҳармендра ва Малини “Қасос ва қонун” (1975) фильмида ҳамкорлик қилди ва улар бир-бирлари учун яратилганини тушунди. Малинининг ота-онаси рафиқаси ва 4 нафар фарзандини ташлаб кетишга тайёр бўлган эркакка турмушга чиқишига қатъиян қарши бўлади ва улар дарҳол қизига куёв топади.

Фото: Дзен
Дҳармендра қаллиғини мажбуран турмушга беришаётганидан хабар топгач, Ҳеманинг уйига бостириб киради ва катта жанжал кўтаради. Шундан сўнг Малинининг никоҳи бекор қилинади. Аммо барибир икки юлдуз бирга бўлолмади, чунки Дҳармендранинг қонуний рафиқаси ажрашишни истамас эди.

Фото: Medium
Натижада улар вазиятдан чиқишнинг йўлини топди: актёрлар Ислом динини қабул қилди, чунки Ислом ақидаларига кўра бир ва ундан ортиқ аёлга уйланиш мумкин эди. Ва ниҳоят 1980 йилда, танишгандан 8 йил ўтгач Ҳема Дҳармендрага иккинчи хотин сифатида турмушга чиқади. Бундан бир оз аввал Малинининг отаси вафот этган бўлади.

Ушбу никоҳдан Эша ва Аҳана исмли икки қиз дунёга келди ва улар ҳам оналари каби раққосалик касбини танлади.

Фото: Дзен

Фото: Koimoi
2000 йилларнинг бошларида Малини фильмларда фаол рол ўйнади, кейин эса онасининг ишини давом эттиришга қарор қилди: актриса Ҳема Малини Cреатионс режиссёрлик компаниясига асос солди. Бундан ташқари, актриса 2003 йилдан бери Ҳиндистон парламенти депутати ва ҳайвонларни ҳимоя қилиш фаоли сифатида ишлаб келмоқда.

Фото: Дзен
Ҳозирда 74 ёшли Ҳема Малини нафақат бахтли рафиқа ва она, балки ғамхўр буви ҳамдир. Эр-хотин биргаликда ҳаётларини бошлаган беш қаватли ҳашаматли уйда яшайдилар. Малинининг уйи шунчалик улканки, унда нафақат бутун кутубхона ва рақс учун зал, балки шахсий ибодатхона ҳам бор.

Фото: Тимелине Daily

Фото: Timeline Daily

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дҳармендрага турмушга чиқиш учун Исломни қабул қилган Ҳема Малини ҳаёти қандай кечди?