Фото: Google Images
Демократик партиядан президентликка номзод Камала Ҳаррис штатларда аҳоли орасида қўллаб-қувватлаш бўйича республикачи рақиби Дональд Трампни ортда қолдирди. Буни Cook Political Report сиёсий ахборотномаси ўтказган сўров натижалари тасдиқламоқда.
Тадқиқотга кўра, Ҳаррис Пенсилвания, Висконсин, Аризона, Мичиган ва Шимолий Каролина штатларида Трампдан устунликка эга. Невада штатида республикачи етакчилик қилмоқда, Жоржия штатида эса ҳар икки номзодни қўллаб-қувватлаш даражаси бир хил.
Қайд этилишича, Ҳаррис умумий ҳисобда Трампдан 2 фоизлик устунликни сақлаб турибди – респондентларнинг 46 фоизи уни қўллаб-қувватлашга, 44 фоизи эса рақибини қўллаб-қувватлашга тайёр. Респондентларнинг яна 5 фоизи мустақил номзод кичик Роберт Кеннеди учун овоз бериш ниятида.
Таҳлилчиларнинг фикрича, Ҳарриснинг мавқейи “унинг атрофида демократларнинг тўпланиши ва мустақил сайловчиларнинг қўллаб-қувватлаши” туфайли мустаҳкамланган.
Сўровнома 26 июлдан 2 августгача етти штатдаги 2800 дан ортиқ сайловчи ўртасида ўтказилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Марк Цукерберг Дональд Трамп билан Флоридадаги вилласида учрашди
Сўров натижалари: Гренландия аҳолиси АҚШга қўшилишни ёқлайдими?
Дания ҳукумати Трампга Гренландия юзасидан қандай таклиф йўллади?
Қуёшда улкан “тешик” пайдо бўлди (фото)
Air Astana авиакомпанияси судда 12 ёшли йўловчига ютқазди
Германияда 2024 йилнинг энг зарарли сўзи аниқланди
Киев асирга олинган КХДР аскарларини маълум шарт эвазига Пхеньянга топширмоқчи
Британия бизнеси янги ходимларни ёллаш ўрнига сунъий интеллектдан фойдаланишни афзал кўрмоқда