
McDonald’s тармоғининг Европадаги бўлими 2009 йилдан буён Евроиттифоқ бюждетига 1,8 миллиард долларлик даромадидан 1,49 фоиз солиқ тўлаб келган. “Financial times” нашри компаниянинг штаб-квартираси жойлашган Люксембургда тўланадиган солиқ миқдори даромаднинг 29,2 фоизини ташкил этиши лозимлиги ҳақида эслатиб ўтмоқда, дейилади "Qalampir.uz" нашрида.
Эндиликда Евроиттифоқ McDonald’s’дан 500 миллион доллар миқдоридаги солиқни тўлашни талаб қилиши мумкин.
Ўз навбатида McDonald’s вакиллари компания барча зарур солиқларни ўз вақтида тўлаётганлигини, бироқ ҳукуматдан ҳеч қандай имтиёз олмаётганини таъкидлаб келмоқда. Компания 2011-2015 йиллар давомида солиқларни ўртача қиймати 27 фоиз ҳисоблаб, Евроиттифоққа 2,5 миллиард доллар солиқ тўлаганлигини маълум қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар