Фото: France Liva
Францияда олиб борилган тадқиқотларда пластик баклажкалардаги Coca-Cola ичимлиги таркибида камида 6 хил турдаги пластиклар аниқланди. Бу ҳақда Agir pour l’Environnement ташкилоти хабар берди.
Тадқиқотлар микро ва нанопластикларни аниқлашга ихтисослашган иккита лабораторияда ўтказилган. Олимлар Schweppes ва Coca-Cola газли ичимликларни 1, 10 ва 20 марта очгандан сўнг ундаги микропластик заррачалар миқдорини ўлчаган. Натижада баклажкалар қопқоғи қанчалик кўп очилса, газли ичимликка шунчалик кўп микропластик заррачалар тушган.
Тахминан 20 марта очилганидан кейин бир литр Cола ичида 46 тагача микропластик бўлаклари топилган. Бундан ташқари, нанозаррачалар ҳам аниқланган, уларнинг инсон тўқималари билан реакцияга киришиши эҳтимоли юқори.
Тадқиқот ўтказган Agir pour l’Environnement ташкилоти дарҳол Франциянинг озиқ-овқат, атроф-муҳит, саломатлик ва хавфсизлиги агентлиги (ANSES) ҳамда Рақобат, истеъмолчилар билан ишлаш ва фирибгарликка қарши кураш бош бошқармасига (DGCCRF) мурожаат қилиб, тезкор суриштирув ўтказишни талаб қилган.
Coca-Cola муносабати
Schweppes ва Coca-Cola компанияси вакиллари мазкур тадқиқотга муносабат билдирган. Компаниялар ичимлик идишларининг барчаси озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига қўйиладиган талабларга жавоб беришини ва микропластика, “агар у аниқланса ҳам қасддан идишга киритилмаслигини” билдирган.
“Ҳозирги кунда пластик зарраларни ютиш инсон саломатлиги учун муаммо туғдиришига оид илмий далиллар йўқ”, дея таъкидлаган қилган Coca-Cola компанияси. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди
Польша Украинага қўшинлар юборишдан бош тортди
Россияда ўзбекистонлик блогер қўлга олинди