Фото: Reuters
Россиянинг Полтавага ракета ҳужуми натижасида 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, бу Россиянинг Украинада «эркин халқ иродасини синдириш»га қаратилган уринишлари ҳақида фожиали эслатма бўлди. Бу ҳақда Америка етакчиси Жо Байденнинг 3 сентябр, сешанба куни Оқ уй томонидан тарқатилган баёнотида айтилади.
«Мен бу жирканч ҳужумни имкон қадар қаттиқ қоралайман», деди Байден.
Унинг сўзларига кўра, Украина халқи икки ярим йилдан бери Москва агрессиясига қатъий қаршилик кўрсатиб келмоқда. Қўшма Штатлар унинг ёнида бўлишда давом этади, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва мудофаа учун зарур воситалар билан таъминлашда давом этади, дея қўшимча қилди Америка президенти.
«Хато қилманг: бу урушда Россия ғалаба қозонмайди», - дея хулоса қилди у.
Евроиттифоқ Россиянинг Полтавага ҳужумини қоралади
Европа Иттифоқи 3 сентябр куни Россиянинг Полтавага ракета ҳужуми уюштиргани ва 50 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлганини қоралади. «Бу яна бир қон тўкилиши Россиянинг Украина ва унинг халқига қарши шафқатсиз урушини давом эттириш, катта қурбонлар ва кенг кўламли вайронагарчиликларга сабаб бўлишга интилиш қатъиятини исботлайди», деди Европа Иттифоқи ташқи сиёсати вакили Петер Стано. «Биз қурбонлар оилаларининг қайғусига шерикмиз ва Украина халқини қўллаб-қувватлаймиз», — дея қўшимча қилди у.
Россия икки ярим йилдан бери қўшни давлатга қарши уруш олиб бормоқда, Украина бўйлаб ракета ва учувчисиз учоқлар ёрдамида ҳужумлар уюштирмоқда ва «қўрқоқлик билан асосан тинч аҳолини нишонга олмоқда», дея маълум қилди Брюссел. Бу ҳолат фақатгина Украинанинг БМТ Низомидаги ўзини ҳимоя қилиш бўйича қонуний ҳуқуқига мувофиқ, Россия ҳудудидан амалга оширилаётган бундай ҳужумларни самарали қайтариш ва «тажовузкорни орқага суриб ташлаш» имкониятига эга бўлиши зарурлигини кўрсатади, деб таъкидлади Стано.
Европа Иттифоқи Киевга ҳарбий ёрдам, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва ўқ-дорилар етказиб беришни кенгайтириш тарафдори, деб таъкидлади ЕИ ташқи сиёсат хизмати. Бу таъминот Украина мудофаасини кучайтиради, бегуноҳ одамлар ҳаётини сақлайди ва ҳимояланган мамлакатдаги вайронагарчилик даражасини пасайтиради, деб тушунтирди Петер Стано.
Киев Украинанинг Россиядаги эҳтимолий нишонлари рўйхатини Байденга топширади
Politico нашрининг ёзишича, агар Вашингтон Америка қуролларидан фойдаланиш бўйича тегишли чекловларни бекор қилса, Украина АҚШ юқори мартабали амалдорларига Россияда узоқ масофали ракета зарбалари нишонига айланиши мумкин бўлган объектлар рўйхатини тақдим этади. Нашр 26 август куни манбаларга таяниб ёзишича, Киев ушбу рўйхатдан АҚШ расмийларини Россия ҳудудида қуроллардан фойдаланишга қўйилган чекловларни бекор қилишга ишонтиришнинг сўнгги уриниши сифатида фойдаланмоқда.
Украина Россиядаги эҳтимолий нишонларнинг бир қисмини аввалроқ АҚШга топширган, аммо тайёрланаётган рўйхат янада батафсилроқ бўлади, дея таъкидланади хабарда. Ушбу маълумотларга кўра, узоқ масофали қуролларга чекловларни олиб ташлашдан ташқари, Киев ўқ-дориларни етказиб беришни тезлаштиришга ва Украина қуролли кучларининг Россия ҳудудига чуқур ҳужуми ривожига умид қилмоқда.
Шу билан бирга, Вашингтон ҳанузгача АҚШнинг Россия ҳудудига узоқ масофали қуроллар билан зарба беришга рухсати Россия ҳукуматини янада агрессив ҳаракатларга ундаши мумкинлигидан хавотирда, деб ёзади нашр. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди