22:11 / 04.09.2024
57

Курск вилоятида Украина қўшинларининг бир неча ҳужуми қайтарилди

Курск вилоятида Украина қўшинларининг бир неча ҳужуми қайтарилди
Россиянинг "Шимол" кучлар гуруҳи Курск вилоятида Украина Қуролли кучларининг бешта ҳужумини қайтарди ва учта ҳужумга уринишини бартараф этди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.

Шимол" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари армия авиацияси ва артиллерия кўмагида кун давомида Борки, Маревка, Камишевка ва Черкасское Поречное аҳоли пунктлари йўналишида душман ҳужум гуруҳининг бешта ҳужумини қайтарди”, — дейилади хабарда.

Шунингдек, Комаровка, Коренево ва Олговка йўналишидаги ҳужумга уринишларнинг олдини олишга муваффақ бўлинди. Душман 25 нафаргача аскарини, иккита зирҳли жанговар машинаси ва учта автомашинасини йўқотди.

Бундан ташқари, Россия авиацияси ва артиллерияси УҚКнинг Апанасовка, Борки, Вишневка, Викторовка, Гордеевка, Косица, Краснооктябрское, Княжий Первий, Куриловка, Любимовка, Мартиновка, Михайловка, Малая Локня, Новоивановка, Орловка, Плехово ва Словеня аҳоли пунктлари ҳудудларида душман аскарлари ва техникасига зарба берди.

Оператив-тактик авиация Суми вилоятида Украина қуролли кучлари захиралари тўпланган жойларга ҳам ҳужум қилди. Зарбалар Белополе, Ворожба, Велика Писаревка, Глухов, Мирополе, Новая Сич, Новоивановка, Павловка, Пустогород, Погребки, Старе Верки, Стукаловка, Суми, Хотен ва Юнаков аҳоли пунктлари яқинида жойлашган бўлинмаларга берилди.

Россия қўшинлари зарбалари натижасида Украина армиясининг бир кунда 400 нафарга яқин ҳарбий хизматчилари, 12 та зирҳли жанговар транспорт воситалари, учта артиллерия қуроллари, битта реактив отиш тизими, зенит-ракета ва қурол комплекси жанговар транспорт воситаси, радиоэлектрон уруш станцияси, 12 та машинаси, иккита муҳандислик техникаси йўқ қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 6 август куни Украина Қуролли кучлари Россиянинг Украина билан чегарадош Курск вилояти ҳудудига бостириб кирган эди. 3 сентябрь ҳолатига Курск йўналишида ҳужум тўлиқ тўхтатилган, Украина Қуролли кучлари йўқотишлари 9300 нафар аскар, 80 та танкни ташкил қилди.

Белгород ва Брянск вилоятларида фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун аксилтеррор режими кучга кирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Курск вилоятида Украина қўшинларининг бир неча ҳужуми қайтарилди