Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистоннинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан жорий йил 24-27 август кунлари Guangdong Hong Kong Macao Greater Bay Area Smart Transportation Industry Expo кўргазмасида Ўзбекистон миллий стенди ташкил этилди.
Ушбу стендда сўнгги 7 йил ичида транспорт соҳасида, йўл қурилиши, инфраструктурани янгилаш йўналишида амалга оширилган ислоҳотлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, "Ўзбекистон транспорт соҳасида ривожи ва имкониятлари" мавзусида тақдимот ташкил этилди.
Кўргазма доирасида иштирокчилар билан Ўзбекистонда йўл қурилиши соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва жойлардаги ҳолат билан яқиндан танишиш мақсадида мамлакатга сафарлар ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.
Хитой томони жорий йилда "Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой" янги темирйўли лойиҳасини амалга ошириш бўйича мамлакатлар раҳбарлари саъй- ҳаракатларини юқори баҳолаб, ушбу темирйўл лойиҳаси амалга ошгач, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо айланмаси янада ошишини таъкидладилар. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди