12:34 / 11.09.2024
110

Киев "Охматдет"ни ўққа тутиш буйруғини берган эҳтимолий шахс номини очиқлади

Киев "Охматдет"ни ўққа тутиш буйруғини берган эҳтимолий шахс номини очиқлади
Фото: Украина Бош прокуратураси
Украина Бош прокуратураси Украина Хавфсизлик хизмати ("СБУ") билан биргаликда Россия Ҳарбий-космик кучларининг узоқ масофали авиацияси собиқ қўмондони Сергей Кобилашни 8 июл куни Киевдаги "Охматдет" болалар касалхонасига Ту-95МС ракета ташувчи бомбардимончи самолётидан учирилган Х-101 қанотли ракетаси билан зарба йўллашга буйруқ берганликда гумон қилмоқда.

Бу ҳақда Украина бош прокурори Андрей Костин ҳужум жойига ташриф буюрган Халқаро жиноий суд (ХЖС) прокурори Карим Хонга маълум қилди. Украина Бош прокуратураси ташриф ҳақида 10 сентябр, сешанба куни маълум қилди.

Ракета болаларга тиббий ёрдам кўрсатилаётган тиббиёт биноларидан бирига келиб тушган. "Ушбу турдаги ракеталар координаталари аввал маълум бўлган ердаги нишонларни йўқ қилиш учун ишлатилади", — дейилади Бош прокуратура хабарида. Кобилаш уруш қонунлари ва одатларини бузганликда, шунингдек, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, қасддан одам ўлдиришда гумон қилинмоқда.

ХЖС Россия ҳарбий қўмондонларини ҳибсга олиш учун ордер берган

Ҳаагадаги Халқаро жиноий суд март ойи бошида Россия Аэрокосмик кучларининг узоқ масофали авиацияси қўмондони Сергей Кобилаш ва Қора денгиз флоти қўмондони Виктор Соколовни ҳибсга олишга ордер берди.

Улар 2022 йил 10 октябрдан 2023 йил 9 мартгача бўлган даврда Украинадаги уруш пайтида содир этилган жиноятларда гумон қилинмоқда.

«Икки гумонланувчи ўз қўмондонлиги остидаги кучлар томонидан камида 2022 йил 10 октябрдан 2023 йил 9 мартгача Украина энергетика инфратузилмасига уюштирилган ракета ҳужумлари учун жавобгар, деб ҳисоблаш учун асосли асослар мавжуд. Бу вақт ичида [Украинадаги] кўплаб электр станциялари ва нимстанцияларига Россия ҳарбий кучлари томонидан ҳужум уюштирилгани тахмин қилинмоқда», дейилади хабарда.

Кобилаш Россия ҳарбий-ҳаво кучлари янги қўмондони этиб тайинланди

Июл ойи охирларида Россия ҳарбий-ҳаво кучларининг янги қўмондони этиб аввалроқ Россия узоқ масофали авиациясига қўмондонлик қилган генерал-лейтенант Сергей Кобилаш тайинланганди.

Кобилаш 1965 йилда Одессада туғилган. Ейск олий ҳарбий авиация учувчилар мактабини, Гагарин номидаги Ҳарбий-ҳаво кучлари академиясини ва Россия Қуролли кучлари Бош штаби Ҳарбий академиясини тамомлаган. 2023 йил январ ойида Украина Хавфсизлик хизмати ("СБУ") у Украинадаги тинч аҳоли нишонларини ўққа тутганликда гумон қилинаётганини эълон қилиб, тегишли далиллар тўплаганини билдирди.

Кобилаш ўрнига Россия узоқ масофага учувчи авиациясини генерал-майор Сергей Кувалдин бошқарадиган бўлди. Россия Федерациясининг узоқ масофали авиацияси Ту-95МС, Ту-160 стратегик ракета ташувчилари ва узоқ масофали Ту-22М3 бомбардимончи самолётларини ўз ичига олади. Уларнинг барчаси бир неча бор Украина ҳудудига зарба бериш учун ишлатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Киев "Охматдет"ни ўққа тутиш буйруғини берган эҳтимолий шахс номини очиқлади