Фото: ChatGPT Нейрон тармоқ ёрдамида яратилган тасвир
Қозоғистон парламентининг навбатдаги йиғилишида 12 ёшдан жиноий жавобгарликни белгилаш таклиф қилинди.
Қайд этилишича, парламент депутати Магеррам Магеррамов бош вазир Олжас Бектеновга айрим жиноятлар учун жиноий жавобгарлик ёшини пасайтириш таклифи билан мурожаат қилган.
“Эҳтимол, биз қонунчилар, айрим жиноятлар учун жиноий жавобгарлик бошланадиган ёш чегараларини қайта кўриб чиқишимиз, жавобгарликни 14 ёшдан эмас, балки 12 ёшдан белгилашимиз керак. Масалан, зўрлаш ҳолатларида”, дейди депутат.
Унинг сўзларига кўра, қозоқ мактаблари хавфсиз эмас. Қозоғистонликлар худди шундай вояга етмаганлар томонидан содир этилган болаларни зўрлаш, калтаклаш ва ўлдириш ҳақидаги хабарларга бир неча бор гувоҳ бўлган.
Магеррамовнинг фикрича, вояга етмаганлар жинояти кейинчалик армиядаги жиноятлар, жумладан, ўлимга олиб келадиган жиноятларга сабаб бўлмоқда.
“Ўсмирларда криминоген хулқ-атворнинг шаклланишига жамоатчилик фикрида аниқ ифодаланадиган маънавий-ҳуқуқий ва бошқа ижтимоий ҳимоя шаклларининг ягона тизими йўқлиги сабаб бўлмоқда”, таъкидлаган Магеррамов. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди