
Техас сенатори Тед Круз АҚШ президентлиги сайловида Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампга овоз беришини маълум қилди. У бу ҳақда “фейсбук”даги ўз саҳифасида маълум қилган, дейилади "Кун" нашрида.
«Узоқ муддат чуқур ўйловлар, ибодатлар ва виждоним билан суҳбатларда шу қарорга келдимки, сайлов кунида Республикачилардан номзод Дональд Трампга овоз бераман», — деб ёзади у.
Круз ўз қарорини икки сабаб билан изоҳлайди. Унинг таъкидлашича, бир йил муқаддам Трампни қўллаб-қувватлашга ваъда берган, иккинчидан, у Ҳиллари Клинтон номзодини муносиб деб ҳисобламайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар