07:15 / 20.09.2024
39

АҚШ Махфий хизмати Илон Маскнинг ўчириб юборилган твити бўйича текширув бошлади

АҚШ Махфий хизмати Илон Маскнинг ўчириб юборилган твити бўйича текширув бошлади
Фото: Getty Images
АҚШ президенти ва унинг оиласи аъзолари хавфсизлигини таъминлашга масъул Махфий хизмат SpaceX асосчиси ва Х ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маскнинг твити сабаб текширув бошлади, деб хабар беради Bloomberg.

Махфий хизматнинг маълум қилишича, Маскнинг пости ҳақидаги маълумотлар «ҳуқуқий мақсадларда тўпланган» ва тергов жараёнларига халақит бермаслиги учун ошкор этилмайди.

Axios’нинг таъкидлашича, Махфий хизматнинг тергови Маск бирор-бир жавобгарликка тортилишини англатмайди, аммо у президент Жо Байден ёки президентликка номзод Камала Ҳаррис учун хавф туғдирмаслигини исботлашга мажбур бўлади.

Гап Маск 15 сентябр куни кечқурун, Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трампга уюштирилган ҳужумдан кейин ёзилган твит ҳақида кетмоқда. Маск Х ижтимоий тармоғи фойдаланувчилардан бирининг «Нима учун улар Доналд Трампни ўлдирмоқчи?», деган твитини репост қилган ва унга «Ҳеч ким Байден ёки Камалани ўлдиришга уринмаяпти», дея изоҳ қолдирган.

Фойдаланувчилар Маскдан твитни ўчириб ташлашни талаб қилди, аммо у бундай қилишдан бош тортди. Натижада, у эртаси куни твитини ўчириб, бу ҳазил бўлганини билдирди.

Маскнинг пости Оқ уйда танқид қилинди. «Президент Байден ва вице-президенти Ҳаррис кечаги ваҳимали янгиликлардан кейин эълон қилганидек, «мамлакатимизда сиёсий зўравонликка ёки ҳар қандай турдаги зўравонликка» ўрин йўқ ва «барчамиз ушбу можаро катта зўравонликни келтириб чиқармаслиги учун ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак», — дейилади Оқ уй хабарида.

АҚШ собиқ президентига суиқасд

Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трампга «яқин масофада» отишма юз берди. Бу ҳақда сайловолди штаби 15 сентябр куни ижтимоий тармоқдаги аккаунтида ёзган. Америка Қўшма Штатларининг собиқ президенти хавфсиз жойда экани хабар қилинди.

Шу билан бирга, Трампнинг ўғли, кичик Доналд Трамп ўзининг Х аккаунтида воқеа содир бўлган жой яқинидаги буталар орасидан АК-47 автомати топилганини даъво қилди. «Гумонланувчи қўлга олинган», деб қўшимча қилди кичик Трамп.

New York Post газетасининг хавфсизлик манбаларига таяниб ёзишича, ўқ фақат АҚШ махфий хизмати агенти томонидан отилган. Гумонланувчи қўлга олинган, бироқ унинг бундай қилишига нима сабаб экани ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Махфий хизмати Илон Маскнинг ўчириб юборилган твити бўйича текширув бошлади