Фото: Getty Images
АҚШ собиқ раҳбари ва президентликка номзод Дональд Трамп агар ноябрдаги сайловларда мағлубиятга учраса, номзодини бошқа қўймаслигини айтди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Full Measure телекўрсатувида бошловчиси сиёсатчига тегишли савол билан мурожаат қилган. Трампдан 2028 йилда президентликка қайтишга яна бир бор уриниб кўриши эҳтимоли сўралган.
"Йўқ. Менимча, ҳаммаси шу билан тугайди. Мен (яна номзод сифатида) ўзимни умуман кўрмаяпман. Умид қиламанки, биз жуда муваффақиятли чиқамиз", деган 78 ёшли Трамп.
АҚШ қонунига кўра, одам икки муддатдан ортиқ президентлик лавозимини эгаллаши мумкин эмас. Шу учун Трамп ғалаба қозонган тақдирда ҳам 2028 йилда яна ўз номзодини қўя олмайди.
Аввалроқ Трамп демократ Камала Ҳаррис билан яна теледебат ўтказишдан бош тортганди. У қарорини қуйидагича изоҳлаган:
"У фақат битта дебат олиб борди. Мен икки марта ўтказдим. Яна бирини ўтказишга жуда кеч. Овозлар берилди", деди у.
Трампнинг сўзларига кўра, рақобатчиси Fox телеканалида буни амалга ошириш имкониятига эга эди.
"Биласизми, Fox бизни таклиф қилди ва мен кутдим, кутдим, лекин улар рад этишди. Улар рад этишди. Энди у сайлов олдидан тўғридан-тўғри CNN телеканалида дебат ўтказишни хоҳлайди, чунки у ютқазади", деди номзод. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»