Фото: Shutterstock
Хитойдаги Чжэцзян университети олимлари 3D-принтер ёрдамида сариқ балиқнинг ўсимликлардан тайёрланган муқобилини яратишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Food Physics илмий журналида эълон қилинган тадқиқотда сўз боради.
Мутахассисларнинг айтишича, тайёр маҳсулот ҳақиқий балиққа жуда ўхшаб кетади. Балиқ гўшти тузилиши ўхшаш бўлиши учун жамоа КТ-сканерлашни амалга оширган ва унинг мушак ҳамда ёғлари тақсимланишига оид уч ўлчамли моделни олган. Шундан кейин олимлар соя оқсили ва крахмалдан фойдаланган ҳолда унинг тўқималари тузилишини тиклаган.
«Натижада, 3D-принтер ёрдамида композит тузилиши 90 фоиздан ортиқ аниқликдаги балиқ гўшти имитациясини яратишга муваффақ бўлинди», — дейилади хабарда.
Тадқиқотчиларнинг қўшимча қилишича, тайёр бўлган маҳсулот тузилиши, ундаги намликнинг тақсимланиши ва озиқ-овқат моддалари ҳақиқий балиқникига яқин.
Олимларнинг сўзларига кўра, уларнинг ихтироси балиқчилик соҳасидаги юкламаларни камайтиришга хизмат қилади, чунки ҳозирда сув биоресурсларини экологик хавфсиз ҳажмларда қазиб олиш имкониятлари деярли тугаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди