13:08 / 24.09.2024
44

Россияда мактаб ўқувчиси болға ва пичоқ билан синфдошларига ҳужум қилди

Россияда мактаб ўқувчиси болға ва пичоқ билан синфдошларига ҳужум қилди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Иркутск областининг Балаганск поселкасида мактаб ўқувчиси болға ва пичоқ билан синфдошларига ҳужум қилди. Бу ҳақда 23 сентябр, душанба куни ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, саккизинчи синф ўқувчиларининг бир нечтаси жисмоний тарбия дарси олдидан кийиниш хонасида кийим алмаштираётган пайтда унга бошқа бир ўқувчи бостириб кириб, синфдошларидан бирининг орқасидан болға билан ҳужум қилган ва унинг бошига урган. Жабрланувчини ҳимоя қилишга уринган яна икки ўқувчи қўлидан жароҳат олган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳужумчини зарарсизлантирган. Жабрланганларнинг ҳаёти хавф остида эмас: улар енгил тан жароҳатлари олган.

Ҳужум сабаблари аниқ эмас

Полиция ходимлари ҳужумчи - 13 ёшли Артем Б. билан ишламоқда. Унинг ҳаракати сабаблари ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Воқеадан сўнг Россия Федерацияси Тергов қўмитаси икки ёки ундан ортиқ вояга етмаганларни ўлдиришга уриниш, шунингдек, лоқайдлик моддалари бўйича жиноий иш қўзғатди. Мавжуд маълумотларга кўра, мактабни вахтер қўриқлаган; бинода турникет ёки металл қидирувчи воситалар бўлмаган.

Бир ҳафта ичида иккинчи ҳужум

16 сентябр куни Челябинскдаги 68-сонли коррекцион мактабда ўсмир бошқа ўқувчилар ва ўқитувчиларга болға билан ҳужум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, икки қиз ва 13 ёшли бола, шунингдек, ўқитувчи жабрланган. Жабрланганлар касалхонага ётқизилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, ҳужумчи ёнида болғадан ташқари пичоқ ва пневматик тўппонча ҳам бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда мактаб ўқувчиси болға ва пичоқ билан синфдошларига ҳужум қилди