20:30 / 24.09.2024
21

Байден Ғазо келишуви учун энг яхши таклифни тайёрлашни буюрди

Байден Ғазо келишуви учун энг яхши таклифни тайёрлашни буюрди
Фото: AFP
АҚШ президенти Жо Байден ўз маъмуриятига Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати томонидан гаровга олинганларни озод қилиш келишуви бўйича “энг яхши ва якуний” таклифни тайёрлаш ва тақдим этишни буюрди.

Бу ой президент Жо Байден ўз маъмуриятига ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш келишуви бўйича энг яхши ҳамда якуний таклифни тайёрлаш ва тақдим этишни буюрди”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, президент маъмурияти келишув бўйича янги таклифни тақдим этиш учун атайлаб Нью Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессияси даврини танлаган. Расмийларга кўра, ҳозир дунё Нью Йоркдаги воқеаларни диққат билан кузатиб бормоқда, бу эса барча томонларни келишув шартларини ҳозирданоқ қабул қилишга ундайди.

Шу билан бирга, маъмурият вакиллари Исроилнинг “Ҳизбуллоҳ” билан зиддиятдаги режаларидан хабардор эмасликларидан хавотирда. NBC News телеканалининг уч ҳарбий амалдорга таяниб хабар беришича, АҚШ президенти маъмурияти ва Исроил ҳукумати вакиллари мунтазам учрашиб туришига қарамай, Исроил АҚШга ўзининг ҳарбий ҳаракатлари ҳақида батафсил маълумот бермаяпти.

Бироқ Яқин Шарқ минтақаси ҳозир жиддий кескинлашув ёқасида эканлиги ва Исроил ўз режаларини АҚШ билан баҳам кўрмаётганига қарамай, Байден маъмурияти Исроилни қурол-яроғ етказиб беришда қўллаб-қувватлашда давом этмоқда”, дейди расмайлар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден Ғазо келишуви учун энг яхши таклифни тайёрлашни буюрди