date
views 68

Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрига етиб борди

Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрига етиб борди
Фото: Президент матбуот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига келди.

Давлатимиз раҳбарини аэропортда Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Тангригули Атахаллиев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Асосий тадбирлар эртага, 11 октябрь куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон етакчиси туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган " Замон ва цивилизацияларнинг ўзаро боғлиқлиги – тинчлик ва тараққиёт асоси" халқаро форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлайди.

Давлатимиз раҳбари тадбир доирасида икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрига етиб борди