22:04 / 13.10.2024
29

SpaceX илк бор энг оғир Starship ташувчи ракетасини ерга муваффақиятли қайтарди

SpaceX илк бор энг оғир Starship ташувчи ракетасини ерга муваффақиятли қайтарди
Фото: SpaceX
Илон Маскнинг SpaceX компанияси бешинчи марта тарихдаги энг оғир Starship ракетасини учирди. Синов давомида компания илк бор Super Heavy — ракетанинг кўп марталик биринчи поғонаси прототипини старт майдончасига қайтарди. Трансляция SpaceX’нинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали амалга оширилди.

Starship ракетаси Техасдаги Бока-Чика космодромидан маҳаллий вақт билан соат 07:25 да учирилган. Super Heavy кўп марталик поғонаси 74 километр баландликда ажралган, кейин эса старт мажмуасига қайтган. Уни SpaceX томонидан шу каби манёврлар учун махсус яратилган Mechazilla минораси тутиб қолган.

Starship ҳаво кемасининг прототипи Ер атрофида бир соатлик айланишни амалга оширгандан кейин орбитадан чиқиб, Ҳинд океанига қулаши кутилмоқда.

Starship лойиҳаси оммага 2019 йилда намойиш этилган. Starship ҳозиргача қурилган энг қудратли ва энг баланд космик кема бўлиб, 150 тоннагача юкни кўтаришга қодир. Ракета тизими икки қисмдан иборат: 33 двигателли Super Heavy ракетаси ва Starship кемаси. Starship Ер орбитасидан ташқарига, Ой ва Марсга учиш учун мўлжалланган.

Ҳозирга қадар Starship тўрт маротаба учирилган, аммо синовларнинг фақат иккитаси — 2024 йил март ва июндагиси муваффақиятли якунланган.

SpaceX, Starship, Ташувчи ракета, Ерга қайтарди

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » SpaceX илк бор энг оғир Starship ташувчи ракетасини ерга муваффақиятли қайтарди