Фото: Reuters
Украинадаги жанг майдонида Россия армиясидан сентябр ойида ҳар куни ўртача 1271 киши ҳалок бўлди ва яраланди. 17 октябр, пайшанба куни мудофаа вазирлари йиғилиши чоғида Брюсселда ўтказилган брифингда Шимолий Атлантика алянсининг юқори мартабали амалдори шундай маълумотларни тақдим этди.
Бу Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич: май ойида НАТО бу борада 1000 қурбон ва ярадорлар сонини келтирган эди. Расмий, шунингдек, алянс прогнозларига кўра, Россиядан бундай йўқотишлар 2024 йил охиригача давом этишини таъкидлади. У Россия йўқотишларининг кўпайишини ҳозир нафақат Харкив, балки Курск областида ҳам шиддатли жанглар олиб борилаётгани, умуман олганда, бутун фронт чизиғи бўйлаб жанглар авж олгани билан боғлади.
Шу билан бирга, Россияда урушга ёллаш қизғин суръатда давом этмоқда: ойига тахминан 30 минг киши, дея маълум қилди расмий, бунинг натижасида рус қўшинлари шу пайтгача инсон ресурсларини тўлдиришга муваффақ бўлишди, аммо катта ютуқ учун уларга сафарбарликнинг янги тўлқини керак бўлади.
Россия Мудофаа вазирлиги икки аҳоли пункти назоратга олингани ҳақида хабар берди
Россия Мудофаа вазирлиги Донецк ва Луганск областларидаги иккита аҳоли пункти назоратга ўтганини маълум қилди.
«Центр» қўшинлар гуруҳининг бўлинмалари Красний Яр ҳудудидаги жангларга жалб қилинган, дея хабар беради идора.
«Запад» қўшинлар гуруҳининг бўлинмалари фаол ҳужум ҳаракатлари натижасида Невское аҳоли пунктини озод қилди», — дейилади Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Идора, шунингдек, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари АҚШда ишлаб чиқарилган учта HIMARS реактив снаряди ва 56 та самолёт типидаги учувчисиз учиш аппаратини уриб туширганини қайд этди.
«Тезкор-тактик авиация, ҳужумкор учувчисиз учиш аппаратлари, ракета кучлари ва Россия Федерацияси Қуролли кучлари қўшинлари гуруҳларининг артиллерияси экипажсиз катерлар омборини вайрон қилди, шунингдек, ҳарбий аэродром инфратузилмаси, иккита корхона: Украина Қуролли кучларини ёқилғи билан таъминлайдиган нефтни қайта ишлаш заводи, портловчи моддалар ва ўқ-дорилар ишлаб чиқариш жойи мўлжалга олинди», деб хабар қилди Россия идораси.
НАТО, Россия, Украинада, Донецк, Луганск, Ҳалок бўлмоқда “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...