47
Эрдўғон: “Туркия энди ўзининг миллий хавфсизлик масалаларини бошқалар билан мувофиқлаштирмайди”
Фото: Anadolu
Туркия энди мамлакат миллий хавфсизлигига оид қарорлар қабул қилишда ҳеч кимдан рухсат сўрамайди ва бошқаларнинг фикри билан қизиқмайди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Туркия мамлакати дунёдаги энг йирик дрон ишлаб чиқарувчи ҳисобланади.
“Илгари бизни қурол билан таъминлаганлар биз отган ўқлар сонини санаб, вақти-вақти билан ҳисобот талаб қилишарди. Терроризмга қарши курашда доимо тўсиқларга дуч келдик. Ҳозир ўзимиз ишлаб чиқарган қуроллар ёрдамида барча муаммоларни енгиб ўтамиз. Миллий хавфсизлигимиз билан боғлиқ қадамларда биз энди ҳеч кимдан рухсат сўрамаймиз ва бошқаларнинг фикри билан қизиқмаймиз”, деди Эрдўғон.
Унинг сўзларига кўра, Туркия бу билан тўхтаб қолмайди, турли соҳаларда “дўстларда ишонч, душманда қўрқув уйғотадиган” кучга эга бўлиш учун иш олиб боради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!