Фото: Britannica
“Олтин глобус” мукофоти совриндори, актёр Ричард Гир АҚШни бир умрга тарк этиб, оиласи билан Европага кўчиб ўтишга қарор қилди, деб хабар бермоқда News.ru. Қайд этилишича, актёр рафиқаси Алехандра Сильванинг ватани Испанияга кўчиб ўтади ва у ерда аёли қариндошлари билан кўпроқ вақт ажратишига замин яратади.
Американинг риэлторлик агентлиги вакили “Соҳибжамол” фильми юлдузи Коннектикутдаги ранчосини 10,75 миллион долларга сотганини тасдиқлади. Эр-хотин у ерда атиги икки йил яшаган. Яқинда Vanity Fair Spain нашрига берган интервьюсида Ричард Гир рафиқаси Сильванинг ватанига қайтиш истаги борлигини айтган эди.
Апрель ойида актёр узоқ вақтдан бери биринчи марта рафиқаси билан омма олдида кўриниш берди. Гирнинг аёли актёрдан 33 ёш кичик. Улар Нью Йоркда бўлиб ўтган City Harvest Galа-2024 хайрия оқшомида иштирок этишди. Жуфтлик сўнгги марта ижтимоий тадбирларга ўтган йилнинг январь ойида ташриф буюрган эди. Ричард Гир ёпиқ турмуш тарзига амал қилишга ҳаракат қилади.
Ричард Гир рафиқаси Алехандра Сильва билан
Фото: Newsweek
Маълумот учун, Ричард Гир 1949 йилда АҚШда туғилган. Гир 1967 йилда Шимолий Сиракузадаги мактабни тамомлагандан сўнг гимнастика ва фалсафа билан шуғулланган. Ричард Гир кино оламдаги фаолияти давомида “Офицер ва жентлмен”, “Мен у ерда эмасман”, “Хатико: Энг содиқ дўст” , “Чикаго” каби машҳур фильмларда суратга тушган. Актёр “Олтин глобус”, “Эмми” ва кино соҳасидаги бошқа нуфузли мукофотларни қўлга киритган.
Гир ва Сильва 2018 йилда турмуш қурган, уларнинг икки нафар умумий фарзандлари бор. Шунингдек, ҳар бирининг олдинги муносабатларидан бир нафардан фарзанди ҳам бор. 2019 йилда оилада биринчи умумий меросхўри дунёга келди. Ўша пайтда актёр 70 ёшда эди. Орадан бир йил ўтиб оилада яна бир ўғил фарзанд туғилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп сайловда ютганини эълон қилди: “Урушларни тўхтатмоқчиман”
Россия томони Доналд Трампнинг ғалабасига изоҳ берди
Россия қўшинлари Украина жангариларига қарши янги тактика қўлламоқда
Даниялик сиёсатчи мусулмонларни ҳақорат қилгани учун қамоққа ҳукм қилинди
Метаболизмни секинлаштирадиган одатлар
Хитойдаги таълим тизими ёшлар орасида руҳий тушкунликка сабаб бўлмоқда
Элит Чемпионлар Лигаси. “Пахтакор” Қатар жамоасига мағлуб бўлди
Эрдўғон туркий алифбога ўтишга тайёр давлатларни айтди