12:48 / 11.11.2024
37

АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди

АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Фото: Вилла Виэ Residenceс
АҚШдаги президентлик сайловида Дональд Трамп ғалаба қозонганидан норозилар учун дунё бўйлаб саёҳат йўлга қўйилди. Бу ҳақда Business Insider хабар берди.

Вилла Виэ Odyssey кемасидаги круиз 4 йилга мўлжалланган. Саёҳатчилар етти қитъадаги 140 дан ортиқ давлатни кўриши кутилмоқда. Аll inclusive тизими бўйича бир кишилик чипта нархи 255,9 минг доллардан бошланади. Икки ўринли хонанинг бошланғич нархи эса 319 минг доллар.

2026 йил кузида Конгрессга оралиқ сайловлардан кейин штатлардаги ўзгаришларга умид қилганлар “Оралиқ сайловлар” пакетини сотиб олиши мумкин. Бир кишилик 150 399 доллар, икки кишилик 187 998 долларга баҳоланган. Мазкур турпакет икки йилдан кейин АҚШга қайтишга мўлжалланган.

Кема спа хизматлари ва фитнес дастурлари билан жиҳозланган бўлиб, чипта нархига овқатланиш ҳам киради — тушлик ва кечки овқат пайтида бепул пиво ва шароб тақдим этилади.

Business Insider аввалроқ агар собиқ президент Дональд Трамп 2024 йилги сайловолди кампаниясида қайта сайланса, миллионлаб америкаликлар мамлакатни тарк этишни ўйлаётганини хабар қилганди. Унинг ғалабаси эълон қилингач, “Канадага кўчиб ўтиш” иборасини қидириш тезлашди.

Odyssey кемасида саёҳат қилиш дунёнинг бошқа ҳеч бир жойида фуқаролик ҳуқуқини бермаса-да, у йўловчиларга тирбандликлар, сиёсат ва шаҳар ҳаётининг бир хиллигидан қочиш имкониятини тақдим этади, дейди Villa Residences вакили.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди