Фото: AFP
НАТОнинг собиқ бош котиби Андерс Фог Расмуссеннинг фикрича, Киевга қурол етказиб бериш ҳажмини ошириш ва улардан фойдаланиш бўйича чекловларни бекор қилиш Украинада тинчликка эришишга ёрдам беради.
“Менимча, Украинада тинчликка эришиш учун ҳозир қилишимиз мумкин бўлган энг муҳим нарса бу уни янада кўпроқ қурол билан таъминлаш ва биз берадиган қуролларга қўйилган барча чекловларни олиб ташлашдир”, дейди у.
НАТОнинг амалдаги бош котиби Марк Рютте урушни тугатиш бўйича Россия билан музокараларни қачон бошлашни фақат Украина ҳал қилиши мумкинлигини таъкидлаган эди. Шу билан бирга, Украина куч позициясидан музокаралар олиб бориш имконига эга бўлиши учун у НАТО иттифоқчиларини ҳарбий ёрдам беришда давом этишга чақирди.
“Фақат Украина ҳукумати Россия билан музокараларни бошлаш ёки бошламаслик ва бу урушни қандай тугатиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. Лекин украиналиклар буни кучли позициядан туриб амалга ошириши керак. Шунинг учун мудофаа ёрдамини етказишда давом этишимиз лозим”, деганди Рютте.
Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар
Украина президенти Владимир Зеленский Россия вакиллари билан музокараларни бошлашга қарши эмаслиги, лекин суҳбат “тенг шартларда” ўтиши кераклигини маълум қилган эди:
“Биз руслар билан гаплашишга, улар билан музокара ўтказишга қарши эмасмиз. Фақат музокаралар тенг шартларда ўтиши керак”.
Россия томони эса Украинага қурол етказиб бериш келишувга халақит бераётгани, НАТО давлатларини можарога бевосита жалб қилаётганини қайд этган. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини айтган. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва НАТО можарода бевосита иштирок этмоқда, жумладан, нафақат қурол-яроғ етказиб бериш, балки Буюк Британия, Германия, Италия ва бошқа мамлакатларда кадрлар тайёрлаш билан ҳам шуғулланмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»