07:28 / 19.11.2024
4

Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди

Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Фото: KCNA
КХДР раҳбари Ким Чен Ин ҳарбийларга мурожаати чоғида урушга тайёргарлик кўриш зарурлигини айтди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.

Ким Чен Ин турли даражадаги қуролли кучларимизга инқилоб ва мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, урушга тайёргарликни яхшилаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириш учун жанговар шиорни илгари сурди”, дейилади хабарда.

Ким Чен Иннинг сўзларига кўра, бу “Корея яриморолида тарихдаги энг кескин вазиятни яратган” АҚШ ва Жанубий Корея таҳдиди билан боғлиқ.

Шимолий Корея етакчисининг айтишича, АҚШ ва Ғарб дунёнинг бошқа минтақаларида кескинликни кучайтирмоқда.

Хусусан, улар Украинадан “зарба берувчи куч” сифатида фойдаланиб, ‘Россияга қарши уруш’ олиб бормоқда”, дейди Ким Чен Ин.
Унинг таъкидлашича, Пхеньян можарога “урушнинг амалий тажрибасини ошириш ва бутун дунё бўйлаб ҳарбий аралашув кўламини кенгайтиришга қаратилган уруш сифатида қараши керак”.

АҚШ расмийлари аввалроқ Россия шарқига 10 мингдан ортиқ Шимолий Корея аскари етиб келгани, уларнинг аксарияти Курск вилоятига жойлаштирилгани ҳақида хабар берган эди. Москва ва Пхеньян қўшинлар юборилгани ҳақидаги маълумотларни расман тасдиқламаган.

Фото: Yonhap
Вашингтон мазкур ҳаракатларга “мувофиқлаштирилган сиёсий ечимлар тўплами” билан жавоб қайтаришга ваъда берган. Америка президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Қўшма Штатлар Япония ва Жанубий Корея билан чора кўришни муҳокама қилишини айтган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди