17:40 / 25.11.2024
11

АҚШда 10 ёшли бола полицияга қўнғироқ қилиб, математикадан уй вазифасини бажаришда ёрдам сўради

АҚШда 10 ёшли бола полицияга қўнғироқ қилиб, математикадан уй вазифасини бажаришда ёрдам сўради
Американинг Висконсин штатида яшовчи ўн ёшли мактаб ўқувчиси математика фани бўйича уй вазифасини бажара олмагач, 911 рақамига қўнғироқ қилди ва полициядан ёрдам сўради.

Фото: Shawano County Sheriff’s Office
Диспетчер Ким Краузга мурожаат қилган боланинг сўзларига кўра, унинг оиласида ҳеч ким “математикани яхши билмайди”. Шу сабабли полициядан ёрдам сўрашга қарор қилган.

Диспетчер математикадан берилган масалани эшитар экан, топшириқни телефон орқали еча олмаслигини тушунган ва болага ёрдам бериш учун полициячи юборишга қарор қилган.

Чейз Мэйсон
Фото: Shawano County Sheriff’s Office

Маълум вақтдан сўнг полиция ходими — маҳаллий шерифнинг ўринбосари Чейз Мэйсон бола яшайдиган уйга етиб келган ва у ҳам “математикани яхши билмаслигини” тан олган. Шунга қарамай, у болага ёрдам беришга рози бўлган ва улар биргаликда ўнли касрларни бўлиш мавзусидаги мисолларни ечган.

Шундан сўнг Мэйсон болага шахсий ташриф қоғозини бериб, агар ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солмаса ва ўқиш бўйича яна ёрдам керак бўлса, фавқулодда шошилинч рақамига эмас, балки шу телефонга қўнғироқ қилиш кераклигини тушунтирган.

Шунга ўхшаш воқеа 2019 йилда АҚШнинг Лафаетт шаҳрида содир бўлган. Беш йил аввал ёш мактаб ўқувчиси математикадан уй вазифасини бажара олмагач, 911 рақамига қўнғироқ қилган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда 10 ёшли бола полицияга қўнғироқ қилиб, математикадан уй вазифасини бажаришда ёрдам сўради