20:23 / 27.11.2024
6

Қозоғистон президенти маҳаллийлаштирилган спортчилар сонини камайтиришга топшириқ берди

Қозоғистон президенти маҳаллийлаштирилган спортчилар сонини камайтиришга топшириқ берди
Фото: Akorda
26 ноябрь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев туризм ва спорт вазири билан учрашувда мамлакатнинг бош спорт қонунига ўзгартириш киритиш кераклигини айтди. Бу ҳақда “Sports.kz” сайти хабар бермоқда.

Президентга болалар ва ўсмирлар спортини ривожлантириш, ҳакамлар ва мутахассислар малакасини ошириш, легионерлар сонини қисқартириш, федерациялар фаолиятини оптималлаштириш бўйича ишлар тўғрисида ҳисобот тақдим этилди.

Эрбол Мирзабосиновнинг сўзларига кўра, спорт соҳасида вертикал бошқарув тизимини жорий этиш ишлари бошланган. Вазирлик ҳузурида тузилган махсус гуруҳ аъзолари ҳудудлардаги спорт соҳасининг ҳолатини чуқур таҳлил қилдилар. Бундан ташқари, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги амалдаги қонунга ўзгартиришлар киритиш учун ишчи гуруҳ тузилган. Халқаро федерациялар билан ҳамкорликни кенгайтириш ва спорт инфратузилмасини янгилаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Якунда президент вазирга спорт ва туризм соҳасини янада такомиллаштириш бўйича бир қатор вазифалар қўйди. Хусусан, келгуси халқаро спорт мусобақаларига тайёргарлик ишларини юқори даражага кўтариш зарурлиги таъкидланди”, деб хабар беради манба.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон президенти маҳаллийлаштирилган спортчилар сонини камайтиришга топшириқ берди