Фото: Getty Images
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ўзининг иккинчи президентлик муддатида давлат раҳбарига тегишли барча моддий имтиёзлардан воз кечишини маълум қилди.
NBC телеканалига берган интервьюсида у йилига 400 минг доллар миқдоридаги президентлик маошини олмаслигини, шунингдек, умрбод пенсиядан ҳам воз кечишини айтди.
“Мен бир тийинни ҳам олмайман. Бу менинг давлат харажатларини камайтиришга қўшган ҳиссамдир”, деб таъкидлади Трамп.
Трамп, “эҳтимол Жорж Вашингтонни истисно қилганда”, иш ҳақи олмаган биринчи АҚШ президенти бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди.
Биринчи президентлик муддатида ҳам Трамп президентлик маошидан воз кечиб, маблағларни хайрия ва турли дастурларга, жумладан, миллий боғларни муҳофаза қилишга йўналтирган эди.
Бундай қадамларга қарамасдан, Трамп ҳамон АҚШнинг энг бой одамларидан бири ҳисобланади. Forbes маълумотларига кўра, унинг бойлиги 2,3 миллиард долларни ташкил этади.
Аввалроқ Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида қудаларини юқори лавозимларга тайинлагани ҳақида хабар берган эди. У қизи Тиффанининг қайнотаси ҳисобланмиш тадбиркор Массад Булосни араб ва Яқин Шарқ масалалари бўйича бош маслаҳатчи этиб тайинлаган.
Фото:Трамп ва Булос
Шунингдек, Трамп қизи Иванканинг қайнотаси — Чарльз Кушнерни Францияга элчи этиб тайинлади.
Фото: Чарльз Кушнер / Getty Images
Унинг ўғли Жаред Трампнинг биринчи президентлик муддати (2017-2021) даврида унинг бош маслаҳатчиси лавозимида ишлаб, 2020 йилда Исроилнинг Баҳрайн, БАА, Судан ва Марокаш билан муносабатларини нормаллаштириш бўйича “Иброҳим битими”нинг имзоланишига олиб келган музокараларда ҳал қилувчи рол ўйнаганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Мевалар қироли" мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Конституциявий суд: Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур
Рўзиқул Бердиев Суперлига-2024нинг энг яхши мураббийи деб топилди!
Қандай кундалик одатлар иммунитетни тушириб юборади?
Жанубий Корея собиқ мудофаа вазири ҳожатхонада жонига қасд қилишга уринди
Трампнинг қизи Иванканинг Майамидаги 24 миллион долларлик саройига саёҳат (фото)