Журналистлар Украинадаги “Орешник”ракетаси қисмларини суратга олмоқда
Фото: AFP
Пентагон огоҳлантиришича, Россия Украинага янги ўрта масофали “Орешник” баллистик ракетаси билан қайта ҳужум қилиши мумкин. АҚШ Мудофаа вазирлигининг расмий вакили Сабрина Сингх Америка разведкасига таяниб, зарба “яқин кунлар ичида” берилиши мумкинлигини маълум қилди.
Шу билан бирга, у Россия президенти Владимир Путин яна бир “Орешник” ракетасини учиришни ният қилганини ошкора айтганини эслатиб ўтди. Бошқа тафсилотлар, хусусан, Вашингтонда режалаштирилган зарбанинг аниқ санаси ва жойи маълум қилинмади.
Баёнотда, шунингдек, Украина ҳам, Россия Федерацияси ҳам жанг майдонида устунликка эришишга уринаётгани, бу урушни тугатиш бўйича мумкин бўлган музокараларда восита бўлиши мумкинлиги қайд этилган.
АҚШ “Орешник”дан фойдаланишни жанговар ҳаракатлардаги бурилиш нуқтаси деб ҳисобламаса-да, Сингх россияликларнинг “Украинани қўрқитиш учун ўз ихтиёридаги барча қуроллардан фойдаланишга уринаётганини” қўшимча қилди. Сингх Россиянинг ҳарбий тажовузидан ҳимояланаётган Украина ҳамон АҚШ ва бутун дунёдаги бошқа ҳамкорларнинг қўллаб-қувватлашига умид қилиши мумкинлигини алоҳида қайд этди.
Таганрогга ATACMS зарбаси
11 декабрь куни Украина армияси Россиянинг Таганрог шаҳридаги ҳарбий аэродромга ракета зарба бергани ҳақида хабар берилган эди. Россия Мудофаа вазирлиги ҳужум Американинг олтита узоқ масофали ATACMS ракетаси ёрдамида амалга оширилганини маълум қилди. Москванинг таъкидлашича, иккита ракета “Пансир” зенит-ракета мажмуаси томонидан йўқ қилинган, қолганлари эса радиоэлектрон кураш воситалари билан йўналишдан оғдирилган.
ATACMS ракетасининг қолдиқлари
Фото: Россия Мудофаа вазирлиги
Мудофаа вазирлиги хабар беришича, ракета парчаларининг тушиши натижасида ҳарбий хизматчилар жароҳат олган, лекин вайронагарчилик юз бермаган. Вазирлик, шунингдек, бу ҳужум “жавобсиз қолмаслигини ва тегишли чоралар кўрилишини” қўшимча қилган.
Россия “Орешник”ни илк бор 21 ноябрда Днепрга зарба беришда қўллаган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняҳу устидан суд жараёни бошланди
Исёнчилар Дамашқ қамоқхонасида кутилмаган ҳолатга дуч келишди
Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Ҳалима Ибрагимовани қандай хотирламоқда?
Башар Асаднинг яқин қариндоши осиб ўлдирилди
"Мевалар қироли" мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?
Тожикистоннинг Конибодомида бир оиланинг 6 аъзоси ўлдириб кетилди
Тадқиқот: Кунлик қаҳва истеъмоли умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради