00:02 / 14.12.2024
8

Трампнинг қизи Иванканинг Майамидаги 24 миллион долларлик саройига саёҳат (фото)

Трампнинг қизи Иванканинг Майамидаги 24 миллион долларлик саройига саёҳат (фото)
АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп ва унинг оиласи яшайдиган ҳашаматли хонадонга виртуал саёҳат қиламиз.

Фото: Mydecor.ru
Миллиардерлар ороли номи билан танилган Indian Creek ХХ аср бошларида пайдо бўлган Майамидаги сунъий оролдир. Дастлаб орол сув сатҳининг пастки қисмини мустаҳкамлаш бўйича қурилиш ишлари натижасида пайдо бўлган, сўнг тез орада бу ерда голф клуби қурилган. Шундай қилиб, ҳозирда миллиардерлар ороли “сузувчи бункер” деб ҳам аталиб, бу ерда энг бадавлат ва нуфузли шахсларнинг уйлари жойлашган.

Фото: Marketwatch.com
Оролда жами 34 та уй ва 40 нафар аҳоли бўлиб, ҳудуд тўлиқ қўриқланади ва оролга ягона кўприк орқали кирилади. У ерга бориш бегона одамларга тақиқланади ва фақатгина махсус рухсатнома асосида киритилади.

Фото: Marketwatch.com
Айнан шу оролда 2021 йил апрель ойида Иванка Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнер 24 миллион долларга янги уй харид қилган. Улкан хонадон олтита ётоқхона ва 8 та ҳаммомдан иборат бўлиб, у ерда оила фарзандлари Арабелла Роуз, Жозеф Фредерик ва Теодор Жеймс билан бирга яшайдилар.

Фото: Marketwatch.com

Фото: Marketwatch.com
АҚШнинг кўчмас мулк ҳужжатлари қайдларига кўра, Иванка Трамп ва унинг турмуш ўртоғи мазкур саройни сотиб олиш учун 15 миллион долларлик ипотека кредити олишган. Уйнинг олдида яхталар қўйиш учун хусусий ҳудуд мавжуд.

Фото: Mydecor.ru

Фото: Mydecor.ru

Фото: Mydecor.ru
Иванка Трамп ижтимоий тармоқларда тез-тез шахсий ҳаёти ҳақида турли маълумотлар бериб боради. Унинг оиласи ўтган йилда уйни тўлиқ таъмирдан ўтказди ва бугунги кунда хонадон Indian Creek’даги энг ҳашаматли мулклардан бири ҳисобланади.

Фото: Marketwatch.com
Аввалига уй неоклассик услубида қурилган эди, ҳозирда сарой замонавий услубда қайта ишланган бўлиб, интерер тўлиқ ўзгартирилган ҳамда полдан шифтгача бўлган баланд деразалар ўрнатилган. Объектдаги ишлар тахминан икки йилга яқин вақт давом этди ва 2023 йил октябрида — Иванканинг туғилган куни арафасида якунланди. Эндиликда эр-хотин хонадонни жиҳозлаш ишлари билан банд.

Фото: Marketwatch.com

Фото: Marketwatch.com
Баъзи деталлар уйнинг аввалги эгаларидан сақланиб қолди. Масалан, хоналарнинг 7,9 метр баландликдаги шифти, очиқ планировка ва ҳашаматли зинапояларга ўзгартириш киритилмади. Уйнинг олдинги томонини безатиб турган катта ҳовуз ҳам жойи ўзгартирилмади. Аммо янги уй эгалари ҳовлининг бошқа томонида янги кичикроқ ҳовуз қурди ва сузиш, дам олиш учун керакли жиҳозларни ўрнатди.

Фото: Marketwatch.com

Фото: Marketwatch.com
Мазкур оролга кўчиб келганидан бери Иванка ва унинг оиласи бу ерда бир нечта оилавий байрамларни нишонлади, улардан энг охиргиси Мария Зелничкованинг 98 ёшини қарши олган туғилган куни бўлди.

Фото: Marketwatch.com
Иванка ва Кушнер ўзларининг ҳашаматли уйига кўчиб ўтишдан аввал Майамининг Серфсайд қисмида олти хонали квартирада яшашган. Улар аввалги уйини 2023 йил январида 17 миллион долларга сотиб олган.

Фото: Marketwatch.com

Фото: Marketwatch.com

Фото: Marketwatch.com

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трампнинг қизи Иванканинг Майамидаги 24 миллион долларлик саройига саёҳат (фото)