Фото: Oreanda
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров моделларни мусулмон аёлларга номуносиб тарзда реклама қилаётган гўзаллик салонларини ёпишга чақирди. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.
"Салонлар намойиш қилиш мумкин бўлмаган тана қисмларини кўрсатувчи суратларни тарқатмоқда. Одамларни бузадиган салонларни, албатта, ёпиш керак", деди Қодиров.
Чеченистон раҳбари хизмати туфайли ташриф буюрувчилар касалхонага тушиб қоладиган салонлар фаолиятини ҳам тўхтатишга чақирди. Бундан ташқари, Қодиров яқин келажакда Грозний шаҳрида эркаклар ва аёллар учун алоҳида хизмат кўрсатадиган 15 та дорихона очилишини айтди. Республика пойтахтида шундай дорихоналардан бири очилган.
Июнь ойида Доғистонда содир бўлган терактлар, яъни черков ва синагогаларга ҳужумлар уюштирилгач, Россияда диний кийимлар атрофидаги мунозаралар яна қизғин тус олди. Хусусан, Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин ниқоб тақишни тақиқлаш тарафдори сифатида чиқди.
У Доғистондаги теракт ва Ростов қамоқхонасидаги гаровга олиш ҳодисаларини “исломчилар, террорчилар” амалга оширганини таъкидлади. Қодиров бунга жавобан ундан ўз фикрларини эҳтиёткорлик билан ифодалашни сўради.
Чеченистон раҳбари, шунингдек, унинг оиласидаги барча аёллар ўз танловига кўра ҳижобдалигини таъкидлади. Қодиров “рўмолсиз бўлса ҳам, камтарлик, виждонлилик ва одоб-ахлоқнинг намунаси бўлган” кўплаб аёлларни билишини айтган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Доналд Трамп «Йил одами» деб эълон қилинди
Россияда қанотли ракеталар муҳандиси ўлдириб кетилди
Медведев Украина билан музокаралар бошлашнинг иккита шартини маълум қилди
Рамзан Қодиров 80 мингдан ортиқ жангчиси урушда қатнашмаётганини ошкор қилиб қўйди
Россия нефтини ташиётган кемалар Керч бўғозида чўкмоқда (видео)