
Фото: Adam Oleksiak/CAŚ UW/SWNS
Археологлар Кувайтнинг Баҳра туманидаги саҳрода «ўзга сайёраликнинг боши»ни эслатувчи ҳайкалчани топишди.
Топилма 7 минг йил аввал ясалгани тахмин қилиняпти. Бу чўзинчоқ бошли, ясси бурунли, лойдан ясалган кичкина ҳайкалча, дейилади Live Science ва Daily Mail берган хабарларда.
Тадқиқотчилар ушбу топилма қандай мақсадларга хизмат қилгани борасида бир тўхтамга келишгани йўқ. Балки у диний маросимларда қўллангандир, бу ҳозирча тахмин.
Таъкидланишича, ушбу топилма «рептилоидлар» кўринишидаги сирли мавжудотларни акс эттирган сопол ҳайкалчалари билан танилган қадимги Убайд маданияти буюмларини эслатади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар