Фото: таwаф.тв
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат армияси Суриядаги курд жангчилари фаолиятига барҳам беришга қарор қилганини билдирди.
Унинг таъкидлашича, ушбу ташкилотлар ё қуролларини топширишлари ёки йўқ қилиниши керак.
“Биз Суриядаги террорчилик ташкилотларини, айниқса, ҳар икки мамлакат мавжудлигига таҳдид солаётган ИШИД ва Курдистон ишчи партиясини йўқ қилишга қатъий ният қилганмиз. Бу сепаратист жиноятчилар ё қуролларини топширади, ё улар билан бирга Сурия ерларига кўмилади. Биз ва курд биродарларимиз ўртасида қонли ғов яратишга уринаётган террорчилик ташкилотини тугатамиз”, деди Эрдоғон парламентда Адолат ва тараққиёт партияси фракцияси олдида сўзлаган нутқида.
Унинг таъкидлашича, Суриядаги мазкур гуруҳлар “Сурия, шунингдек, Ироқ ва Туркия учун таҳдид манбайи ҳисобланади”.
“НАТОнинг уларга қарши курашаётган ягона аъзоси — Туркия. Бу ишда бизни чеклаб бўлмайди. Ягона мақсадимиз — минтақамизнинг Суриядан бошлаб ҳар бир нуқтасида тинчлик, осойишталик ва барқарорликни таъминлашдан иборат. Бошқалар учун Сурия хавфсизлиги ва осойишталиги муҳим бўлмаслиги мумкин. Биз эса бундай ўйлашга қодир эмасмиз, чунки Сурия билан 900 километрлик чегарамиз бор”, деди Эрдўғон.
У, шунингдек, юртига қайтиб кетмоқчи бўлган Туркиядаги суриялик қочқинларга ёрдам беришини, аммо ҳеч кимни куч билан мамлакатдан чиқариб юбормаслигини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашади
Россия разведкачилари аскарларни қандай асирга олишди?
Ўзбекистонда биринчи марта суяк инфаркти жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди
Путин учинчи жаҳон уруши ҳақидаги саволга қандай жавоб берди?
Алишер Усмонов уруш бошланганидан буён қандай қилиб 13,4 млрд долларга бойиди?
Панама президенти Трампнинг таҳдидларига қандай жавоб қайтарди?
Тадқиқот: атиги минг қадам юриш депрессия хавфини камайтириши мумкин
Эксперт: Россияга қарши санкциялардан Ўзбекистон ва Қирғизистон кўпроқ фойда кўрди