© Sputnik / Кристина Кормилицына
Йил якунига кўра МДҲ мамлакатлари ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 4,7 фоизни ташкил этади, деди Россия президенти Владимир Путин МДҲ давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида.
Путин МДҲга аъзо давлатлар давлат раҳбарларининг норасмий учрашувини очар экан, Оқтовдаги самолёт ҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Унинг сўзларига кўра, Россия ФВВнинг самолёти шифокорлар ва зарур ускуналар билан Қозоғистонга юборилади.
"Шундай қилиб, 2024 йил охирига келиб, Ҳамдўстлик мамлакатлари ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 4,7 фоизни ташкил этиши прогноз қилинмоқда - бу ўртача жаҳон кўрсаткичидан юқори", — деди Путин.
Россия президентининг қайд этишича, МДҲ давлатлари жиноятчилик, терроризм ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашда ҳамкорликни кучайтирмоқда.
“Ҳамдўстлик мамлакатлари экстремизм, трансчегаравий жиноятлар ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашда ҳамкорликни кучайтирмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг кундалик фаолияти ва алоқалари тартибга солинди”, — деди Россия етакчиси.
Путин ўз сўзида МДҲда ихтиёрий ва нотижорат ташкилотлари уюшмасини ташкил этишни қўллаб-қувватлади. Шунингдек, МДҲ давлат раҳбарларини 2025 йилда Москвада бўлиб ўтадиган Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тантаналарга шахсан таклиф қилди.
Владимир Путин қуйидагиларни маълум қилди:
- МДҲда импорт ўрнини босиш яхши суръатлар билан ривожланмоқда, Ҳамдўстлик давлатларининг технологик суверенитети мустаҳкамланмоқда;
- Ишончим комилки, биз ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш борасидаги муаммоларни ҳал этишда бундан кейин ҳам ҳамкорликда ишлаймиз;
- МДҲ давлатлари ўртасидаги тижорат тўловларида миллий валюталарнинг улуши бугунги кунда 85 фоиздан ошади ва бизнинг мустақил тўлов тизимларимиздан тобора кўпроқ фойдаланилмоқда.
Путин, МДҲ етакчилари, Норасмий саммит, Санкт-Петербург “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон: “Суриядаги курд жангарилари ё қуролларини топширади, ё дафн қилинади”
Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашади
Россия разведкачилари аскарларни қандай асирга олишди?
Путин учинчи жаҳон уруши ҳақидаги саволга қандай жавоб берди?
Алишер Усмонов уруш бошланганидан буён қандай қилиб 13,4 млрд долларга бойиди?
Панама президенти Трампнинг таҳдидларига қандай жавоб қайтарди?
Тадқиқот: атиги минг қадам юриш депрессия хавфини камайтириши мумкин
Эксперт: Россияга қарши санкциялардан Ўзбекистон ва Қирғизистон кўпроқ фойда кўрди