Фото: Getty Images
Россия президенти Владимир Путин 36 нафар собиқ ва амалдаги сиёсий етакчиларни Рождество ва кириб келаётган Янги йил билан табриклади.
Европа давлатлари етакчилари орасида фақат Сербия президенти Александр Вучич ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан бор. Улардан ташқари, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Венесуэла президенти Николас Мадуро, Куба президенти Мигел Диас-Канел Бермудес, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва президенти Драупади Мурму, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва президенти Ваагн Хачатурян, Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин, Рим папаси Франциск, Хитой раиси Си Цзиньпин табрик телеграммаларини қабул қилди.
Марказий Осиё давлатларининг барча президентларига табрик йўлланган.
Бундан ташқари, табриклар яна беш нафар собиқ раҳбарга йўлланган: Куба собиқ президенти Рауль Кастрога, Қозоғистон собиқ раҳбари Нурсултон Назарбоев, Арманистон собиқ президенти Роберт Кочарян ва собиқ бош вазир Серж Саргсянга, шунингдек, Германиянинг собиқ канцлери Герҳард Шрёдерга.
Рўйхатда декабрь ойи охирида Москвага ташриф буюрган Словакия бош вазири Роберт Фицо йўқ. Президент матбуот котиби Дмитрий Песков у ҳам Путиндан табрик олганини айтган.
2023 йилга нисбатан Путин табрикларини олувчилар рўйхатида Сурия ва Абхазия президентлари Башар Асад ва Аслан Бжания йўқ. Биринчиси фуқаролар уруши натижасида ағдарилди ва Россияга қочиб кетди, иккинчиси оммавий норозилик намойишларидан кейин истеъфога чиқди. Бундан ташқари, рўйхатда бир йил аввал телеграмма олган Франция собиқ бош вазири Николя Саркози тилга олинмаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден Лионель Мессини Озодлик медали билан мукофотлади
Элдор Шомуродов собиқ клубига қайтиши мумкин...
Зеленский америкалик подкастер Фридманга интервю берди
Сурия давлат хизматчиларининг маошлари 400 фоизга оширилади
АҚШда темирйўл кўприги поезд ҳаракати вақтида қулаб тушди
Тадқиқот: озиш учун қанча вақт машқ қилиш керак?
Сунъий интеллект бошқарувидаги янги дунё болалари
Unreal Engine 5’да яратилган Underground 2 ремастер: демо юклаб олишга тайёр