Фото: Reuters
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп 2024 йил ноябрдаги сайловларда ғалаба қозонганидан кейин донорлардан 200 миллион доллардан зиёд маблағ тўплади, деб хабар бермоқда The New York Times.
«Трамп ноябр ойида сайловларда ғалаба қозонганидан кейин унинг иттифоқчилари кўп сонли донорлардан 200 миллиондан зиёд маблағ тўплади. Ушуб пуллар унинг инаугурацияси, сиёсий вазифаларни бажаришига, шунингдек, президент кутубхонасининг очилишига сарфланиши мумкин», — деб ёзади газета.
Донорлар орасида Pfizer, Amazon, OpenAI, шунингдек, криптовалюта билан шуғулланувчи компаниялар ҳам бор.
Трампнинг инаугурацияси билан шуғулланувчи қўмитанинг ўзи донорлардан камида 150 миллион доллар тўплаган бўлиб, бу яқин ҳафталарда яна ошиши кутилмоқда. Тўпланган маблағлар Трамп 2017 йилда ўрнатган рекорддан сезиларли даражада кўп: ўшанда у инаугурация харажатлари учун 107 миллион доллар тўплашга муваффақ бўлганди.
Бундан ташқари, Трамп томонидан шакллантирилган бошқа қўмиталар ҳам донорлардан маблағ олмоқда. Хусусан, улар маблағларни Трампга яқин бўлган сиёсатчиларни қўллаб-қувватлашга ва уларнинг сайловолди тадбирларини молиялаштиришга сарфлаш ниятида.
Аввалроқ Apple бош директори Тим Кук АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп инаугурация жамғармасига шахсан 1 миллион доллар хайрия қилиши тўғрисида хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитойнинг биринчи учувчи электрокари намойиш этилди
Франция бир қатор украиналик ҳарбийларнинг қочиб кетганини тасдиқлади
Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
2025 йил барча мучал вакилларига нималарни башорат қилмоқда?
Жо Байден Исроилга 8 миллиард долларлик қурол сотиш ниятида экани айтилмоқда
2024 йилнинг энг яхши 10 та филми
Қишда терини қандай парвариш қилиш керак?
Ўзбекистонликлар энг кўп қайси мамлакат чойини ичишади?