Фото: Коммерсантъ
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Арманистон билан икки мамлакат чегаралари делимитация ва демаркацияси бўйича музокараларнинг янги раунди ўтказилишини маълум қилди.
Алиевнинг сўзларига кўра, музокаралар январ ойида бўлиб, ўтади, аммо у аниқ санани айтмаган.
«Шу ой бизнинг ташаббусимиз билан делимитация бўйича Озарбойжон ва Арманистон комиссиясининг ушбу масалани ҳал этишга қаратилган навбатдаги учрашуви бўлиб ўтиши керак», — дейди Илҳом Алиев.
Арманистон ва Озарбойжон тинчлик битими лойиҳаси бўйича 17 моддадан 15 тасини келишиб олган. Охирги икки банд бир-бирига қарши халқаро даъволардан воз кечиш, шунингдек, икки давлат чегарасига хорижий қўшинларни жойлаштирмаслик билан боғлиқ. Шу билан бирга, декабр ойи охирида давлат раҳбарлари Жанубий Кавказда тинчлик ўрнатишни бузиш ва қуролланиш пойгасини кучайтиришда ўзаро айбловларни илгари сурган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил июнда Ереван ва Боку Тавуш вилоятидаги чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича келишиб олганидан кейин Арманистонда норозилик намойишлари бошланган эди. Ушбу келишув натижасида Арманистон Озарбойжонга аввал Озарбойжон ССРга қарашли бўлган, бироқ 1990 йиллардан бери арманлар назоратида бўлган тўртта қишлоқни беришга рози бўлган.
Озарбойжон тинчлик битими доирасида Арманистон ўз Конституциясига ўзгартиришлар киритишини талаб қилмоқда. Унда Арманистон Олий кенгаши 1990 йил 23 августда қабул қилган мамлакат мустақиллиги декларациясига ҳавола бор. Ушбу декларация бошида ўз навбатида, Арманистон ССР ва Тоғли Қорабоғнинг 1989 йилдаги «Бирлашув тўғрисида»ги қўшма резолюциясига ҳавола келтирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Фарғонада масъулиятсиз энага жиноий иш доирасида терговга тортилди
Қизларни кетига урган йигит 5 суткага қамалди
Politico 2025 йилнинг эҳтимолий воқеалари рўйхатини тузди
Зеленский Россияга ҳудудий ён босиш шартини айтди
Америка Қўшма Штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани учун узр сўради (видео)
Криштиану Роналду бу йил фаолиятини тугатадими?
"Насаф" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирди