11:54 / 08.01.2025
179

Доналд Трамп "Мексика кўрфази"ни ўзгартиришга уринмоқда

Доналд Трамп "Мексика кўрфази"ни ўзгартиришга уринмоқда
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп «жўғрофий юриши»ни давом эттирмоқда. Канада, Гренландия ороли, Панама каналидан сўнг навбат Мексика кўрфазига келди. Трамп кеча, 7 январ куни қилган баёнотида кўрфаз номини «Америка кўрфази»га ўзгартиришга уриниб кўринишини айтди. Унинг фикрича, шу ном «янада чиройли» жаранглайди.

Бу унинг Ғарбий яримшар харитасини ўзгартириш бўйича сўнгги (ҳозирча) таклифи.

АҚШнинг бешта жануби-шарқий штати бўйлаб ўтгани учун кўпинча Мексика кўрфазини Қўшма Штатларнинг «учинчи соҳили» ҳам дейишади. Мексикаликлар эса кўрфазни ўз тилларида «El Golfo de México» (Мексика кўрфази) дейишади.

Бундан ташқари, АҚШнинг Техас штати ва Мексиканинг Чиуауа, Коауила, Нуэво-Леон ва Тамаулипас штатлари табиий чегараси вазифасини бажарувчи дарёни ҳам икки томон ўзича номлаган: америкаликлар — Рио-Гранде, мексикаликлар — Рио-Браво.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё